Шимолий Тожикистонда сел қурбонлари

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Тожикистон шимолида юз берган табиий офат натижасида уч инсон ҳалок бӯлган.

Айний туманида 41 ёшли Лола Туйғунова ва 18 ёшли Исмат Рустамовларни сел оқизиб кетган.

Тожикистон Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаро мудофааси вазирлиги Суғд вилояти штабидан хабар беришларича, селдан кейин Панжакент туманида 56 ёшли Тошбой Хӯжамқуловнинг жасади топилган.

9-май туни юз берган қаттиқ шамол камида ӯн бешта умумтаълим муассасаси, 150 тадан кӯпроқ турар-жой томини қисман ё бутунлай кӯчириб отган, ӯндан ортиқ симёғоч йиқилган ё синган. Юзлаб туп дарахт илдизи билан қӯпорилган, бешта машина дарахт ё томёпқичлар остида қолган. Биргина Бобожон Fафуров туманида 5 та касалхона, 8 та мактаб, Арбоб қасри ва музей томи қисман зарарланган. Конибодомда «Вавилон-М» мобил алоқаси антеннаси узилиб тушган, чойхона бузилган.

Панжакент ва Деваштич туманларида кучли жала ва сел 5 километр автомобил йӯлини ювиб кетган, иккита кӯприкни бузган. Айний туманида тош кӯчкиси Вешканд қишлоғига ӯтиладиган йӯлни тӯсиб қӯйган. Сел Панжакент шаҳридаги уйларга ҳам оқиб кирган ва иккита уй бутунлай бузилган, 40 та уйга қисман зарар етган. Табиий офат натижасида Панжакентдаги сув тортиш насоси, сув қувурлари, ӯндан ортиқ электр трансформатори ишдан чиққан.

Тожикистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига кўра, табиий офат етказган иқтисодий зарар ҳисоблаб чиқилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, бу иқтисодий зарар миллионлаб тожик сомонийси, ёки юз минглаб АКШ доллари миқдорида бӯлиши мумкин. Офатдан зарарланганларга моддий ёрдам кӯрсатиш чоралари кӯрилмоқда. Уйсиз қолганлар вақтинчалик бошпаналар билан таъминланмоқда.

Вилоятда амал қилаётган махсус штаб бошчилигида шамол, жала, сел, кӯчки етказган оқибатларни бартараф этиш ишлари бошланган. Бу ишларга фавқулодда ҳолатлар ва фуқаро мудофааси бӯлими ходимларидан ташқари ҳарбий қисм аскарлари, оддий фуқаролар жалб этилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ