Қозоғистонда аксилҳукумат намойишчилар ҳибсга олинган

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги норозилик амалиёти ташкиллаштирмоқчи бўлган 129 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатган.

Қозоқ расмийлари фаолларнинг бутун мамлакат бўйлаб норозилик амалиётларини бошлаш чақириқлари ортидан ҳибс амалларига қўл урганлар.

Қозоғистоннинг бир неча шаҳарларида тўла қуролланган полиция ва ниқобли хавфсизлик ходимлари кўча ва хиёбонларни тўсиб олганлар.

Барча норозилик юришлари тақиқланган ва намойишчилар автобусларга куч билан ўтирғизилганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Шунингдек, полиция бир неча журналистларни ҳам қисқа вақт ҳибсга олган ва кейинроқ бу амалларни Ички ишлар вазирлиги "тушунмовчилик" деб атаган.

Қозоғистонда аксилҳукумат намойишлари камдан-кам юз беради, мамлакатни Шўролар замонидан бошқариб келаётган Президент Нурсултон Назарбоевнинг бошқарувига қарши чиқишларга йўл берилмайди.

Охирги бир ой мобайнида кузатилаётган норозиликларнинг баҳсли ер ислоҳотига қарши экани айтилмоқда.

Норозилик чиқишлари сабаб Президент Назарбоев ерни ижарага беришга бағишланган қонун ижросини тўхтатиб туришга фармон берди, бироқ шундан кейин норозилик намойишлари тўхтагани йўқ.

Куни кеча "Шал, кет!" ("Чол, кет!") деган шиор остида 75 ёшли Президент Нурсултон Назарбоевнинг истеъфоси талаби билан норозиликлар ташкиллаштирилгани хабар қилинганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ