Бачабозлар ҳақида электрон манба ишга тушди

Фото муаллифлик ҳуқуқи THINKSTOCK

Қозоғистон прокуратурасига кўра, педофиллар ҳақида маълумотлар бундан кейин электрон базага киритиб борилади.

Бундан мақсад, янги жиноятларнинг олдини олиш экани айтилган.

Ёш болаларга жинсий мазмундаги жиноятларни содир этганлар ва жазо муддатини ўтаб чиққанларни мамлакатда 2016 йил бошидан рўйхатга олиш бошланган.

Расмийларнинг айтишича, уларнинг турар манзилларини аниқлаб, назоратга олиш янги жиноятлар содир этишларига йўл қўймаслигига ёрдам беради.

Маълумотлар ҳуқуқий статистика қўмитасининг "Геоинформацион тизимлар" бўлимида жойлаштирилган, улар билан тўсиқсиз танишиб чиқиш мумкин бўлади.

Назорат остидаги шахсларнинг манзиллари харита шаклида келтирилган. Сайтда бачабозлик моддаси бўйича судланган кишининг исми шарифи, туғилган йили, яшаш манзили ва фотосурати жойлаштирилган.

Қозоғистон Бош Прокуратураси маълумотларига биноан, мамлакатда охирги беш йилда жинсий мазмундаги жиноятлар сони икки баравар ошган.

Бу вазият парламент депутатларининг бачабозларга қарши жазо чораларни кучайтиришни кўзлаган янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқишларига сабаб бўлган.

2016 йил апрелида Президент Нурсултон Назарбоев жинсий мазмундаги жиноятларни содир этганларга жазо чораларини кучайтириш бўйича қонундаги ўзгартиришларни тасдиқлаган эди. Қонунга кўра, бачабозларни кимёвий бичишга рухсат берилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonb
  • bcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ