“Қабристондаги айбдорларнинг ҳаммаси жазога тортилади”

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA

Тожикистонга борган Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Москвадаги Хованское қабристонидаги зўравонликларда айбдор бўлганларнинг ҳаммасини жазога тортишга ваъда берган.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашганидан кейинги матбуот анжуманида айтган.

“Қайси минтақадан эканлиги, қайси давлатдан бўлишидан қатъи назар, бирорта ҳам айбдор жавобгарликдан қочиб қутулолмайди – ҳамма қилмишига яраша олади”, деб айтган Колокольцев 24 май куни журналистлар олдида.

14 май куни Москванинг Хованское қабристонида кўп сондаги инсонлар иштирокида тўқнашувюз берган.

Айрим хабарларда тўқнашув иштирокчилари сони 200 тача бўлган.

Тўқнашувда ўқотар қуроллардан ҳам, тўқмоқ ва арматура таёқларидан ҳам фойдаланилган.

Оқибатда уч инсон ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши жароҳат олган.

Ҳодиса жойига етиб борган полиция 90 кишини ҳибсга олган.

Тўқнашувларни ташкиллаштириш бўйича айблов 14 кишига нисбатан илгари сурилган ва улар ҳибсда қолмоқдалар.

Россия Ички ишлар вазирлиги хабар қилишича, муштлашувда қабристонда ишга ёлланган ноқонуний муҳожирлар қатнашган.

Айрим хабарларда эса қабристондаги хизмат кўрсатиш ҳудудларини тақсимлаб олиш масаласида келишолмаган мигрантлар ўртасида зиддият келиб чиққани айтилган.

Россия матбуотининг эса ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга таяниб хабар қилишларича, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қабристонда ишлайдиган ишчилардан ўз даромадларининг бир қисмини беришни талаб қилган, бу талаб рад этилиши ортидан тўқнашув келиб чиққан.

Бу тўқнашувни Россия Интернет фазоси ва матбуотда "Кавказ мафияси билан гастарбайтерларнинг" муштлашуви деб таърифлашган.

Ўзининг Твиттердаги саҳифасида Россия Тергов Қўмитаси вакили Владимир Маркин, "гап миллатда эмас, криминал бизнеснинг жўн бўлиб олинишида", деб ёзган.

Хованское қабристонида ишлаб пул топиб келганларнинг аксари Марказий осиёликлар бўлганлар.

Ҳалок бўлган уч инсоннинг Тожикистонда туғилиб ўсгани хабар қилинган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ