Оқтўбеда отишма: қурбонлар бор

Фото муаллифлик ҳуқуқи Youtube

Қозоғистоннинг Оқтўбе шаҳридаги ҳарбий бўлинмага ҳужум натижасида олти инсон ҳалок бўлган яна 10 киши яраланган, деб хабар беради Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати Би-би-сига.

Дастлабки маълумотларга биноан, маҳаллий вақт билан 14.45 да Оқтўбе вилояти полиция бўлимига "Паллада" қурол дўконига ҳужум бўлгани ҳақида хабар берилади.

Ҳужум натижасида дўкон сотувчиси ҳалок бўлган, бир киши жароҳат олган. Бир соат ўтиб яна бошқа бир ҳарбий бўлинмага ҳужум қилингани аниқланади.

"Ҳарбий бўлинмага ҳужум орқасидан бир зобит ва шартномадаги ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, тўққиз нафар аскар ярадор этилган", дейди ИИВ матбуот котиби Алмас Садубаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳужумчилар радикал оқим аъзолари эканликлари тахмин қилинмоқда. Ҳужумчилардан бири ушланган, учтаси ўлдирилган, биттаси яраланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Youtube

Айни вақтда Оқтоўбеда фавқулодда жорий этилган, савдо марказлари ва йирик дўконлар ёпилган, барча кўнгилочар тадбирлар ман қилинган, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган.

"Бир нечта жиноятчиларни қўлга олишга ҳаракат қилинмоқда, баъзилари яширинишга улгуришган. Уларни ушлаш амалиётлари кетмоқда", деб айтади Садубаев.

Полиция одамлардан кўчага чиқмасликни сўрамоқда. Хабар қилинишича, шаҳарда интернетга чекловлар киритилган.

Ижтимоий тармоқларда ҳужум лавҳалари акс этган ўнлаб сурат ва видеолар пайдо бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ