'Оқтўбе ҳодисаларига жавобгарлар қаттиқ жазолансин'

Фото муаллифлик ҳуқуқи 24KZ
Image caption Ҳозирда минтақада "аксил-террор" амалиётлари олиб борилмоқда

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев бугун Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Владимир Жумаканов билан учрашиб, Оқтўбе ҳодисаларини муҳокама қилган.

Президент Назарбоев илк бор ҳодисалар борасида гапирган ва махсус хизматларга минтақада амалга оширилган терактларда иштирок этган шахсларнинг кимлиги маълум эканини айтган.

"Жиноятчиларнинг ҳар бирини тутиш зарур... Жавобгарлар барчаси қаттиқ жазоланиши керак", деб урғулаган у.

Жаноб Назарбоев Оқтўбе вилоятида 5 июн куни содир этилган ҳужумларидан бири телевизион орқали чиқиш қилмаганди.

Айни пайтда чоршанба куни эрталаб Қозоғистон шимоли-ғарбидаги Оқтўбедаги болалар ёзги лагерлардан бири қўриқчиларига қуролли ҳужум амалга оширилгани хабар қилинади.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Владимир Жумакановнинг айтишича, қўриқчиларга автомобилдан ўқ узилган.

"Бугун Оқтўбе вақти билан 8:06 да оқ рангли Lada русумли автомобилдан болалар лагери қўриқчилари ўқотар қурол билан нишонга олинди", деб айтган Жумаканов.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси бу ҳақда Президент Нурсултон Назарбоев учрашуви чоғи гапирган. Аммо, талофатлар ҳақида маълумот бермаган.

Расмий мазкур ҳодисанинг 5 июн кунги ҳужумларга алоқаси борми йўқлигига ҳам изоҳ бермайди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги эса, ёзги лагерда отишма бўлгани ҳақидаги хабарни тасдиқланмаган.

"Ички ишлар бўлимлари Оқтўбе минтақасидаги болалар ёзги лагерлардан бирида ўқотар қурол воситасида отишма бўлгани ҳақида маълумот олишди ва текширишди. Аммо, бу маълумот тасдиқланмади", деб айтган Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбот котиби Алмас Садубаев.

Якшанба куни бир гуруҳ номаълум қуролли шахслар Оқтўбедаги икки қурол-яроғ дўкони ва ҳарбий бўлимга ҳужум қилишганди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Оқтўбеда 19 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳодисаларда "диний радикаллар"ни айблаган, аммо расмийлар бирон бир гуруҳнинг номини аташмаган.

Вазирлик воқеаларни "террорчилик амали" деб тасвирлаган.

Ҳозирда минтақада "аксил-террор" амалиётлари олиб борилмоқда. Қатор одамлар ҳамон қидирувда, гумондорларнинг исм-шарифлари эълон қилинган, бироқ ҳали уларни ушлашга муваффақ бўлинмаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ