Оқтўбе ҳодисалари ички курашдан далолатми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIAN

Оқтўбедаги ҳодисалар исломий экстремизми кучайгани ҳақида гапириб қолмасдан, Қозоғистон сиёсий элитаси орасида жиддий кураш кетаётганидан дарак беради, деб айтади GPW хусусий агентлигининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Кейт Маллинсон Би-би-сига.

Чоршанба куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Оқтўбедаги ҳодисаларни радикал оқимлар томонидан содир этилган "террористик амал" деб атади. Назарбоевнинг сўзларига кўра, "улар режани хориждан олганлар". Қайси радикал оқим ҳақида гап кетаётганини эса у очиқламади.

Би-би-си Кейт Маллинсондан Қозоғистондаги воқеалар ҳақида муносабатларини сўраган.

Кейт Маллинсон: Менинг ўйлашимча, Оқтўбедаги ҳужумчиларнинг Қозоғистонда ҳомийлари борлиги эҳтимолга жуда яқин. Шу йил баҳор мавсумида бутун мамлакат бўйлаб тарқалган норозилик акциялар тўғрисида ҳам шундай дейиш мумкин. Бу ичкисиёсий кураш пайдо бўлиши мумкин. Мамлакат ҳокимият бир қўлдан иккинчи қўлга ўтиш лаҳзаларига тобора яқинлашмоқда. Ўзгаришлар бўлиши муқаррар, ундан қочиб бўлмайди. Бундай вақтда турли гуруҳлар ўртасида курашлар ҳар доим кучаяди. Нефт нархининг тушиши мавжуд зиддиятни оширди холос.

Би-би-си: Қозоғистонда радикализация даражасини қандай баҳолайсиз? У ерда радикал исломийлар қанчалик кўп ва ҳақиқатдан ҳам улардан қандайдир бир таҳдид борми?

К.М.: Менинг назаримда, Қозоғистонда исломий экстремизм миқёси яққол бўрттирилган. Марказий Осиё "Исломий давлат" гуруҳи фаоллигини оширишни кўзлаган минтақа ҳисобланмайди. Албатта, минтақада Яқин Шарқдаги уруш учун одамларни ёллаётганлари тўғри. Баъзи ҳисобларга кўра, ИД сафларида қарийб 400-500 Қозоғистон фуқаролари бор. Ҳатто бельгияликлар ИД сафларида бундан кўпроқ. Қозоғистоннинг улкан ҳудудини ҳисобга олсак, мамлакатда террористик ҳаракатлар фаоллашиши даражаси унча катта эмас. Мен Оқтўбеда яқинда рўй берган ҳодисалар экстремизм тарқалишидан дарак беради деб ўйламайман. Мен бу воқеларни мамлакат ичидаги сиёсий муаммолар асосида кўрган бўлар эдим.

Би-би-си: Яъни сиз айтмоқчисизки, Оқтўбедаги ҳодисалар ички сиёсий курашдан дарак беради?

К.М.: Мен Оқтўбедаги воқеларда исломий экстремизмни кўрмаяпман. Кўп сонли видеоларда ва маҳаллий одамларнинг гап-сўзларида исломий гуруҳ аъзолари билан тўқнашув бўлгани ҳақида аниқ далил йўқ. Менинг фикримча, Қозоғистон ҳукумати ўзининг асосий фикрини ўзгартиряпти. Агар бошида улар отишмани исломийлар билан боғлашган бўлишса, ҳозир Назарбоев ташқаридан аралашув ҳақида гапирди. Содир бўлган воқеада хориждан бузғунчиларни айблаб, рангли инқилобларни тилга олди. Президент балки одамларни ички сиёсий ва иқтисодий муаммолардан чалғитмоқчи бўлаётгандир. Ўйлайман, бу уриниш жамиятни кўринмас хорижий душманга қарши бирлаштиришдир.

Би-би-си: Бу хорижий инвесторларни чўчитмайдими?

К.М.: Мен айтган бўлардим, охирги пайтларда шундай ҳам Қозоғистонга кам пул ётқизиляпти. Бу ерда сабаб қилиб иқтисодий инқирозни ҳам, коррупцияни ва қонун устуворлиги йўқлигини ҳам келтириш мумкин.

Би-би-си: Қозоғистон учун энг асосий хавф нима ҳозир?

К.М.: Мен айнан келажакда ҳокимиятнинг алмашиши Қозоғистон учун катта хавфлардан бири бўлиши мумкин, деган бўлардим. Нефт нархининг пастлиги, иқтисоддаги янги вазият бу беқарорликни фақат оширади.

Би-би-си: Россия томонидан аралашиш эҳтимолини кўрасизми?

К.М.: Оқтўбедаги ҳодисалар шуни кўрсатадики, қозоғистонлик хавфсизлик хизматларига айнан россиялик ҳамкасбларининг дастаги етишмаяпти. Бошқа томондан, бу жуда мураккаб. Бундай воқеаларда ҳар доим кутилмаган ҳолатлар бўлади. Ва бу ерда Россиянинг у ёки бу даражада иштироки мумкинлигини инкор қилиб бўлмайди. Лекин ҳозирча бунга ҳеч бир далил йўқ.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ