"Қозоқолтин" конидаги оммавий муштлашув юзасидан жиноят иши

Қозоғистоннинг Оқмола вилояти полицияси хабар қилишича, Бестобе посёлкасидаги "Қозоқолтин" кони кончилари ва қўриқлаш ширкати қўриқчилари ўртасида келиб чиққан оммавий муштлашув бўйича жиноят иши очилган.

Қуролни ишга солган қўриқлаш фирмасининг икки ходими ўз ваколатини суистеъмол қилишда гумон этилаётгани хабар қилинди.

"Қозоқолтин" конида оммавий муштлашув юз бергани ҳодиса жойида тасвирга олинган видео Интернет социал тармоқларида тарқалиб кетганидан кейин маълум бўлди.

Расмийлар оммавий муштлашув оқибатида 10 инсон жароҳатланганини тасдиқладилар.

Маълум бўлишича, ҳодиса 16 июнь кечки соат 8 ларда рўй берган.

Бестобе посёлкасидаги "Новая" олтин конини "Мис-Ўрда" деб номланган қўриқлаш ширкати қўриқчилари қўриқлаганлар.

Оқмола Ички ишлар департаменти маъсулларига кўра, кончилар билан қўриқчилар ўртасида жанжал кончиларнинг қўриқчиларнинг шахсий буюмларни текшириб кўриш талабига бўйсунмаганлари сабаб бўлган.

Можаро шахтадан Бестобе посёлкасига ҳам кўчган.

"Мис-Ўрда" фирмаси қўриқчилари "дробовик" деб номланадиган қурол ҳамда махсус воситаларни ишга солганлари, оқибатда 10 одам яралангани маълум бўлган.

Оқмола Ички ишлар департаменти "Мис-Ўрда"нинг икки қўриқчиси ўз ваколатини суистеъмол қилганини ўрганмоқда, улар муваққат сақлаш изоляторига қамалганлар.

"Безорилик" моддаси бўйича жиноят иши тергов қилинмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ