Кобулдаги портлашда 30 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахтида худкуш ҳужумчининг машиналар карвонини нишонга олиши натижасида камида 30 киши ҳалок бўлган, яна 50 киши яраланган.

Маҳаллий расмийларнинг айтишларича, Кобул ғарбидаги портлаш қурбонлари полиция академиясининг битирувчиларидир.

Пағмон туман ҳокими Муса Хоннинг Би-би-сига айтишича, икки кишидан бошқа барча қурбонлар академия битирувчилари бўлишган.

Улар Вардак вилоят марказидаги тайёргарликдан қайтиб келаётган ва таътилга чиқишлари керак эди.

Хабарларга кўра, машиналар бораётган йўлда иккита портловчи жиҳоз ишга солинган.

Улардан биттаси худкуш ҳужумчи томонидан ишга солингани тахмин этилмоқда.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олган.

Ўтган ҳафта Кобулда непалликларни олиб бораётган автобусга ҳужумда 14 киши ҳалок бўлган эди.

Қурбонлар Канада элчихонасининг қўриқчилари бўлишган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.