Қозоғистон аскарларининг "дембил" формаси ҳажв қилинди

Image caption Суратлар ижтимоий тармоқлардан олинди.

Қозоғистон қуролли кучларининг "дембил" ёки хизмат муддати тугаётган пайти киядиган формаси ижтимоий тармоқларда кулгуга олинди.

'Улар худди Арча байрамига борадигандек кўринади", деб ёзишади фойдаланувчилар.

Аскарларнинг спорт кийимларини Болливуд юлдузлари кийимига ҳам қиёслашган, бошқа бирлари эса уларни "циркка жуда мос экан"лигини айтишган.

Янги либос анъанавий ҳарбий кўринишдаги материални сақлаб қолган бўлсада, унда кўзга яққол ташланадиган қўшимча ёрқин қизил ва кўк рангли безаклар ишлатилган.

Шунингдек, улар ёрқин рангли значоклар билан қопланган ва рангли тилларанг тугмалар билан безатилган.

Image caption Сурат ижтимоий тармоқдан олинди.

Қозоғистон Қуролли кучлари армия, денгиз ва ҳарбий-ҳаво бўлимлари турли кўринишдаги либосларга эга.

Аммо, афтидан аскарларнинг ўз формаларини "безатиб" тушган суратлари тезликда ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Кўпгина интернет фаоллар аскарларнинг кийимларини ҳажв қилишган бўлса, баъзилари бу каби ҳарбий либосларни "ахмоқона" дея атаб, улар мамлакат миллий обрўсини камайтириши мумкинлигидан ғазабланганлар.

Image caption Сурат ижтимоий тармоқдан олинди.

Александр Кучер "қозоқ аскарлари Болливуд киноюлдузларига ўхшаб қолишибди", дейди. Виталий Герасименко эса: уларни циркдаги масхарабозларга ўхшатган.

Светлана Ильина: "Умид қиламанки, бу суратлар фотошоп".

"Ильдар Ильдар эса: "Уларда фақат чироқ етишмаяпти, кечки пайт худди арчага бораётгандек..." деса,

Image caption Сурат ижтимоий тармоқдан олинди.

Роман қўшимча қилади: "Улар ҳаммаси масхарабозлар, оиласи, мамлакатдаги эркаклар учун уят бу".

Қозоғистон америкалик актёр Саша Барон Коэннинг 2006 йил "Борат" филми экранларга чиққач, бутун дунёга машҳур бўлганди.

Филм Қозоғистонда турли баҳсу-мунозараларга сабаб бўлган. Баъзи қозоғистонликлар "Борат" киноси мамлакатни Ғарбга танитганини айтишган, бошқалари фильм "қозоқларни масхаралаш" деб қабул қилишганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар