Қозоғистон эснаган ходими учун узр сўради

Image caption Қозоқ дипломатининг видеоси ижтимоий тармоқларда муҳокамалар мавзусига айланди.

Қозоғистон Ташқи Ишлар вазири Ерлан Идрисов Тошкентда ўтган ШҲҲ нинг саммитида ноўрин ҳаракати билан кадрга тушиб қолган ходими учун кечирим сўраган.

Қозоғистонлик ёш дипломатнинг Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев сўзлаётган пайт видеода ўзини тутиши бундан олдин ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганди.

NUR.kz. сайтига кўра, вазир ўзининг ходимининг ҳаракатига баҳо бера туриб, ҳар бир киши чайнаши, эснаши мумкинлигини, бу ҳар бир одамга хослигини айтиб ўтган. "Биз одаммиз ва инсонларга хос одат бизга бегона эмас. Лекин дипломат алоҳида касб ҳисобланиб, ҳар доим, айниқса халқаро маросимларда "намунали"бўлишни талаб қилади, деб таъкидлаган Идрисов.

Оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ходим ўзинг камералар қаршисида эканини ёддан чиқарган.

Президент Атамбаевнинг ШҲҲ йиғилишида нутқ сўзлаётганда, оммавий ахборот воситаларининг диққатини қирғиз раҳбарининг елкаси оша кўриниб турган кишининг ҳаракати тортган.

Лавҳа ва суратларда у доимий тарзда эснагани, тирноғини тишлагани ва рация орқали ким биландир сўзлашгани кўринади.

Орадан қанчадир муддат ўтгач эса у йигит ўрнидан туриб, мажлис залидан чиқиб кетади.

Дипломатнинг видеоси ўша пайтда тезликда ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамалар мавзусига айланди.

Аввалига интернет фаоллар Атамбаев орқасида ўтирган ходимни Қирғизистон Ташқи Ишлар ходими деб ҳисоблашган. Бироқ аниқ бўлишича, зериккан дипломат Қозоғистон вакили 28 ёшли Чингиз Карагужинов бўлиб чиққан.

Айрим фойдаланувчилар эса қозоқ дипломатининг муносабати тасодиф эмаслиги, у гўёки қирғиз президенти чиқишига атайлаб беҳурматлик ва бефарқликни намойиш этган, деган фикрни билдирганлар.

24 майда Қирғизистон Ташқи Ишлар вазирлиги Қозоғистон Спорт ва Маданият ишлари вазири Аристанбек Муҳаммадуғлининг қирғиз меҳнат муҳожирлари учун иш йўқлиги ҳақидаги гапи учун норозилик нотаси юборган. Бишкек қозоқ мулозимининг гапини хақоратли деб топган ва икки давлат ҳамкорлиги руҳига тўғри келмаслигини айтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар