Саудия Арабистони: 'Шаккоклиги учун австралиялик дарралансин'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Мансур Алмарибий Саудия Арабистонига Ҳаж зиёратини адо этиш учун борганида ҳибсга олинган

Саудия Арабистони маҳкамаси шаккокликда айбдор деб топиб, бир Австралия фуқаросини 500 дарра калтак ва бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган.

Австралия ҳукумати унга берилган жазони юмшатишларини сўраб, саудия арабистонилик масъулларга мурожаат этганликларини айтишмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 45 ёшли Мансур Алмарибий Виктория штатининг Шеппартон шаҳридан бўлган.

Хабарларда айтилишича, маҳкум сурункали хаста ва оила аъзолари унинг саломатлигидан ниҳоятда хавотирдалар.

"Отамнинг шундоқ ҳам бели оғрийди. 500 дарра эмиш. Отам 50 даррани ҳам кўтара олмайди", деб айтган унинг ўғли Австралиянинг ABC News телеканалига.

Алмарибий Маккаю Мукаррамага Ҳаж зиёратини адо этиш учун боргани айтилади.

У қарийб бир ой бурун ҳибсга олинган бўлса-да, нималарда айбланаётгани шу пайтгача ошкор қилинмаганди.

Австралия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, фуқаролари аввалига 2 йиллик қамоқ жазоси ва 500 дарра калтакка ҳукм этилган бўлса, сўнгроқ қамоқ жазоси бир йилга камайтирилган.

Бу мавзуда батафсилроқ