BBC navigation

Рабиндранат Тагор ва Раж Капур оилалари қуда бўлишади

Сўнгги янгиланиш 16 октябр 2012 - 10:14 GMT

Саиф Али ва Карина анча вақтдан бери ошиқ-маъшуқ эдилар

Сайфина атамаси билан машҳур бу жуфтликнинг никоҳи бугун сешанба куни Мумбайнинг Бандра даҳасидаги Хонлар оиласида ўқилади.

Саиф Алининг отаси - келиб чиқиши асли афғон ҳинд крикети капитани Мансур Али Хон. Онаси Шармила Тагор - машҳур ёзувчи Рабиндранат Тагорнинг жияни. У ўзбекларга маълум "Садоқат" фильмида ижро этган бош роли орқали жуда таниш.

Карина эса Раж Капурлар сулоласидан. Унинг ота-онаси ҳам, опаси Каришма ҳам фильм саноатида ишлашади.

Ҳозир 42 яшар Саиф Али Хон илгари актриса Амрита Сингхга уйланган бўлиб, ўспирин бўлиб қоган икки нафар болалари ҳам бор.

Куёвтўрадан ўн яшар ёш Карина эса илк бора турмушга чиқмоқда.

Бироқ ижодий жиҳатдан олганда, 50та фильмда ижро этган бош роллари билан Карина Капур бор йўғи 40та фильмда суратга тушган Саиф Али Хонни орта қолдирган.

Хабарларга кўра, икки кечаю кундуздан бери Мумбайда йирик тантана ва зиёфатлар бошланиб кетган.

Кутилаётган тўй маросими Амитабх Баччаннинг ўғли Абҳишекка турмушга чиққан Айшвария Райнинг оила қуришидан кейинги энг йирик Болливуд никоҳи бўлиши кутилмоқда.

Бу каби дунёга достон бўлаётган тўйлар Ҳиндистонда ҳам машҳур кишиларга маҳлиё бўлиш ва ёки "юлдузлар маданияти" шаклланаётганини кўрсатади.

Бошқа тарафдан, тўйдан аввал ҳам ишқий можаролари билан тилга тушаётган санъаткорлар ҳикоялари Ҳиндистон жамиятида анъаналар нисбатан бўлсаям ўзгараётганини кўрсатади.

Ҳали 15-20 йил аввал ҳам Ҳинд актрисалари томошабин меҳрини қозониш учун ўзларини ҳар вақт вафодор рафиқа, куюнчак она ва оила бекаси сифатида кўрсатишарди.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.