BBC navigation

Киевда мусулмонлар учун исломий сартарошхона очилди

Сўнгги янгиланиш 30 ноябр 2012 - 14:37 GMT

Исломий сартарошхонада ҳақлар эркаклар учун 6 АҚШ доллари, аёллар учун 10 АҚШ доллар атрофида қилиб белгиланган

Барча дин вакилларига бирдек хизмат кўрсатувчи, аммо мусулмонлар учун алоҳида шарт-шароитлар яратилган сартарошхона Украина пойтахтидаги исломий марказда иш бошлади.

Бу ерда спиртсиз атир-упалар ишлатилади. Олинган ёки кесилган сочлар ахлатга ташланмай, ерга кўмилади.

Ушбу ғоя ташаббускорларидан бирининг маҳаллий "Сегодня" газетасига айтишича, мижоз муслим бўлса, мусулмон эркак сартарош, муслима бўлса, мусулмон аёл сартарош хизмат кўрсатади.

Унинг сўзларидан аён бўлишича, сартарошхонада муслима сартарошларнинг рўмолда ишлашларига ҳам рухсат берилган.

Исломий сартарошхонадаги ҳақлар эркаклар учун 6 АҚШ доллари, аёллар учун 10 АҚШ доллар атрофида қилиб белгиланган.

Сартарошхонада мусулмон сартарошларнинг тоат-ибодат қилишлари учун имконият йўқ.

Аммо сартарошхонанинг шундоққина биқинида Исломий марказнинг намозхонаси жойлашган.

Ҳозир Украина пойтахтида 60.000 га яқин мусулмоннинг борлиги тахмин этилади.

Ўтган йил декабр ойида эса, Киевда қурилиши ўзиям қарийб 20 йилга чўзилган илк масжид ҳам очилганди.

Бунгача Украина пойтахтидаги шунча мусулмон Исломий марказнинг намозхонасида ўз намозларини адо этиб келишган.

Мадрасани ҳам ўз ичига олувчи масжид эса, икки минг мусулмоннинг намоз ўқиши учун мўлжалланган.

Исломий марказда яна араб тили ва исломий давлатлар маданиятини ўрганиш, шарқона таомлар ва ширинликлар билан савдо қилувчи қаҳвахона ҳам бор.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.