BBC navigation

Ёш доғистонлик халқаро қорилар танловида ҳаммани ортда қолдирди

Сўнгги янгиланиш 4 декабр 2012 - 09:10 GMT

Бу гал Баҳрайнда бўлиб ўтган танловда 14 ёшли Билол Абдулхолиқов "Қуръони Карим" тиловати бўйича 43 иштирокчи орасидан энг зўри, деб топилган.

Билол икки шарафли ҳарам ходими, Саудия Арабистони подшоҳи Абдулла бин Абдулазиз раҳнамолиги остида ўтказилувчи тадбирда Россияни намоён этган.

Хабарларга кўра, мадрасадаги таҳлилини етти ёшида бошлаган Билол 11 ёшида "Қуръони Карим"ни ёддан билган.

У Доғистоннинг Хасавюрт туманидаги Новый Костек қишлоғидан. 7-синф ўқувчиси.

Баҳрейндаги халқаро танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган қорилари иштирок этишган.

Шимолий Қофқоздаги қатор интернет нашрлари тарқатган хабарларга кўра, Билол дастлаб "ғалаба қозонишига кўзи етмагани, аммо Аллоҳнинг кўмаги билан "Қуръони Карим"ни бирор бир хатосиз қироат қилишга муваффақ бўлгани"ни айтган.

Отаси Магомед Абдулхолиқовнинг сўзларига қаралса, ғолиб фарзанди энди "Қуръони Карим"ни араб тилидан таржима қилиш билан шуғулланишни бошлайди.

Хабарларга кўра, 27 ноябр куни бошланиб, бир ҳафта давом этган танловда аксарият қувайтлик иштирокчининг ғалаба қозонишини башорат қилган.

Айни ўринда шуни таъкидлаш жоизки, бу - Билол Абдулхолиқовнинг "Қуръон" тиловати бўйича уюштирилаётган маҳаллий ва халқаро танловларда илк бор иштирок этиши эмас.

Билол ўтган йил ўзи яшаётган туман маркази Хасавюрт шаҳрида бўлиб ўтган ёш қорилар танлови ғолиби саналади.

Кейин Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида уюштирилган халқаро танловлар ва МДҲ миқёсида ўтказилган тадбирларда ҳам "Қуръони Карим"ни қироат этиш бобида ҳеч ким унга тенг келолмаган.

Айрим хабарларга кўра, Билол диний таҳсилини поёнига етказиб, кўзга кўринган мударрислардан бири бўлишни орзу қилади.

Аён бўлишича, ота-онаси ҳам фарзандининг истакларига қарши эмас ва Билолни араб тилини мукаммал ўргана олиши учун Иорданияга юборишни ҳам режалашмоқда.

Хабарларга кўра, Россия муфтийлар кенгаши раиси Равил Гайнутдинов Билолни сўнгги ғалабаси билан шахсан ўзи табриклашни режаламоқда.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.