Рассом маймунга 10 минг доллар мукофот

АҚШ штатларида рассомлик қилувчи маймунлар ўртасида ўтказилган конкурсда тили билан расм чизувчи маймун 10 минг доллар мукофотга сазовор кўрилди.

37 ёшли Брент исмли шимпанзенинг мовий, сариқ ва сиёҳранг бўёқлар билан чизган расми конкрусда ғолиб, деб топилди.

Конкурсда маймунлар фаолияти тадқиқотчиси ва атроф муҳит ҳимоячиси Жейн Гудол ҳакамлик қилди.

Чита ва Рипли исмли маймунлар иккинчи ва учинчи ўринни олишди.

Гудол хонимнинг айтишича, конкурсда қатнашган ҳамма маймунларнинг расмлари гўзал ва бетакрор эди.

Брент аввал илмий лабароторияда тажриба ўтказилувчи маймун бўлган ва ҳозирда "нафақа"га чиққан.

Маймунлар ютиб олган мукофотлар улар яшайдиган бошпаналар эҳтиёжлари учун сарфланади.

Иккинчи ўринни олган Читанинг ҳам қўлга киритиган умумий мукофотлари миқдори 10 минг доллар миқдорида бўлган.

Чита Флоридадаги "Шипанзеларни асранг" номли бошпанада яшайди.

Учинчи ўриндаги Рипли 2 минг 500 доллар мукофот олган.

Конкурснинг бошқа ҳамма қатнашчилари ўз бошпаналари учун 500 доллардан олганлар.