'Барча яхши хислатлар китобдандир...'

Фото муаллифлик ҳуқуқи GETTY IMAGES
Image caption Максим Горький: “Ўзимдаги барча яхши хислатлар учун китобдан миннатдорман”, дея эътироф этганди

Яхши китоб мутолаа қилиш инсонларнинг бир-бирларига муносабатларини яқинлаштирар экан. Шунингдек, янги тадқиқот натижалари китоб ўқийдиган одамлар бошқаларнинг ҳиссиётларини яхшироқ тушунишга қодир бўлишини кўрсатган.

Рединг агентлиги учун ўтказилган тадқиқот шарҳида мутолаадан роҳатланиш катталар ва болалар дунёқарашини кенгайтиришдан кўра каттароқ озуқа бериши айтилади.

Яқинда ўтказилган сўровлардан бирида Буюк Британияда яшовчи катталардан 4, 000 нафари китобхонлик ижтимоий тадбирлардан ҳузур олишларига ёрдам беришини айтишган.

Тадқиқотчиларнинг қўшимча қилишларича, кўп китоб ўқиш болаларда ҳиссиётларни тушуниш қобилиятини оширар экан.

Умумий қилиб айтганда, китоб мутолааси ҳузурланиш, ҳордиқ чиқариш ва овуниш каби фойдаларга боғланган.

"Ҳиссиётларни тушуниш"

Тадқиқотга жалб қилинган 4,0000 киши китобхонлик руҳий ва жисмоний соғлиққа қанчалар таъсир қилиши ҳақида гапиришган.

Доимий китоб ўқийдиган инсонлар:

Чарчоқ ва асабийлашув кам кузатилади;Ўзига нисбатан ишонч кучли бўлади;Мушкул вазиятлар билан яхшироқ ҳисоблашишади;Уйқуларини яхши назорат қила оладилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Айтилишича, тадқиқот Олмонияда 7-9 ёшли болалар ўртасида ҳам ўтказилган. Тадқиқот жараёнида саводхонлик ва ҳиссиётларни англай билиш қобилияти ўртасидаги боғлиқлик эҳтимолига эътибор қаратилган.

Мактабдан кейинги мутолаа машғулотлари болаларнинг руҳий ва жисмоний саломатликларига таъсири ўрганилган. Машғулотлар жараёнида да ҳис-туйғулар ифодаланган парчалар ўқиб эшиттирилган ва мубоҳаса қилинган.

Хулоса қилинишича, бундай лойиҳалар болалар сўз бойлиги, билими ва бошқаларни осон тушуниш қобилиятини ўсишига хизмат қилган.

Шу билан бирга, китобхон ўғил болалар яширин туйғуларни қизларга қараганда яхшироқ англар экан.

Хуллас, тадқиқотчиларга кўра, китоб ўқиш ўз-ўзини англашга, бошқалар билан муносабатларнинг яқинлашувига, дунёқарашнинг кенгайиши каби қатор фойдаларга хизмат қилади.

Рединг агентлиги бошқарувчиси Су Уилкинсоннинг айтишича, тадқиқот натижалари бир сўз билан айтганда "китоб ўқисак, барча нарса" ижобий томонга ўзгаришини кўрсатган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio