Кўча санъати дунёни ўзгартира оладими?

Image caption Кўча санъати дунёни ўзгартиришга қодирми?

Санъатнинг инсон ҳаётига таъсири не қадар? Франциялик рассом JR ўз асарларини кўча деворларида, биноларда ва ҳатто бутун маҳаллаларда тақдим этади. Унинг Би-би-си билан суҳбати бу асарларнинг аҳамияти ва жумладан исроилликларни фаластинликлар билан бирлаштириш ғояси ҳақида эди.

Image caption Кўзлар ва юзлар Бразилиянинг кулбаларига ёпиштирилган

JR аввалига инсонларни расмга олиб кейин бу портлретларни девору биноларга улкан шаклда нусхалайди. Яқинда у китоб чоп этиб бу санъатнинг аҳамияти ҳақида фикр юритган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ню Йорк майдончаларининг бирига нусхаланган асар

Жумладан у Ғазода Исроилни фаластинликлардан ажратиб турган деворга мана бу расмларни қўйган.

Image caption Ғазодаги "Юзма-юз" асари

“Юзма-юз” деб аталган бу асар иккала тарафдаги инсонларни бирлаштиришга қаратилган.

“Бу инсонларнинг кўриниши айни, улар қарийб бир тилда гаплашишади, улар худди икки оилада улғайган эгизлардек. Нега улар бир-бири билан тинимсиз урушда? Мен уларни юзма-юз қўйиб, мана, ўзингизга қаранглар дегандек бўлдим” дейди рассом.

Image caption Кўча санъати

Инсонлар бу расмларга қараб, ким уларга дўсту, ким душманлигини билмай қолишади, дейди у.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Роҳибалар асарларни жойлаштиришда ёрдам беришмоқда

JR ўз асарларини Instagram қўйиб шарҳларни ўқишни яхши кўради.

“Менинг асарларим “ичида” яшаганлардан ҳам шарҳлар оламан”, - дейди санъаткор.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Франциядаги вайрона уйга жойлаштирилган асар

Би-би-сининг санъат мухбири Вилл Гомперцнинг фикрича бу санъат чиндан ҳам инсонлар тасаввурини ўзгартирар экан, бу деган дунёни ҳам кичик миқдорда бўлса-да ўзгартиришга қодир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Рассом JR Би-би-сида

JR нинг ўзи нима деб ўйлайди?

“Мен бу саволга жавоб беролмайман. Дунёни ўзгартирадими, билмайман, бироқ инсонлар тасаввурини ўзгартириши аниқ.”

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio