Фойдаланиш шартлари

Би-би-си интернетдан фойдаланиш истагидаги инсонлар учун ёрдам мақсадида "Менинг интернетим" (My Web My Way) дея таржима қилиш мумкин бўлган саҳифа ташкил этган. Бу саҳифада ўзингизнинг компютерингизни, браузерингиз, клавиатура ёки "сичқонча" нгизни ўзгартириш, ўзингиз учун янада қулайлаштириш, соддалаштириш йўллари тушунтирилади.

Би-би-си ва махсус имкониятлар

"Менинг интернетим" (My Web My Way) саҳифаси саломатлиги турлича бўлган инсонларнинг нафақат Би-би-си, балки умуман интернетдан имкон қадар кўпроқ фойдаланишлари учун имконият яратиш мақсадини кўзлайди.

Инглиз тилидаги My Web My Way саҳифасига кириш учун мана бу ерга босинг.