Шахсий маълумот сиёсати

Шахсий маълумотларни сақлашборасида келишув

Қуйида Би-би-сининг шахсий маълумотларга доир қоидалари ҳақида сўз боради.

1. Кириш

Айни маълумотлар Би-би-си томонидан bbcuzbek.com фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларни ишлатиш ё ишлатмасликка боғлиқ. Айни ҳужжатда "cookie"лар ҳақида маълумотлар бўлиб, булар Би-би-си ва ё бошқа, учинчи томон ишлатилишига боғлиқдир. Ҳамда қандай қилиб сиз бу каби "cookie" файллардан воз кечишингиз мумкин деган саволга жавоб берилади.

Айрим ҳолатларда сиздан шахсий маълумотлар (масалан, исм-шарифингиз, манзилингиз ва электрон почта манзили) қолдирилиши сўралади. Бу bbcuzbek.com интернет саҳифасида баъзи хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига таалуқлидир. Бу хизматлар қаторида - янгиликларнинг электрон нусхасига аъзо бўлиш, конкурслар ва форумларда иштирок этиш кўзда тутилган.

Бу маълумотлар учун ажратилган жойда сиз ўз ҳақингизда баъзи ахборот - маълумотларни қолдирар экансиз, бу билан Би-би-си ва ё Би-би-си хизматларини тақдим қиладиган бошқа томонларга сизга сўралган масалада хизмат қилишлари учун ҳуқуқ берган бўласиз.

Биз айни келишувга биноан сизнинг маълумотингиздан фойдаланамиз. Сизнинг шахсий маълумотларингиздан фойдаланишда Би-би-си мавжуд қонунчилик ва интернетдан истефода қилишнинг қабул қилинган меъёрларига таянади.

2.Фойдаланувчилар учун маълумот

Сиз bbcuzbek.comдаги исталган саҳифасини кўришни истасангиз, компютерингизда ўша саҳифа очилади ва "cookie" файли тушади. Бу каби файллардан жуда кўп интернет сайтлар фойдаланади. Чунки айнан "cookie" бир неча фойдали хусусиятларга эга. Масалан, айнан "cookie" туфайли аввал ҳам шу компютердан тегишли саҳифа очилганми-йўқми, шуни билиб олиш мумкин. Бу тегишли саҳифага иккинчи бор кирилганида билинади. Шунда "cookie" ишга тушади. Бу "cookie"лар билан биз сиз ҳақингизда кўпроқ тасаввурга эга бўлиш ва ўз хизматимизни сизга қулайроқ шаклда етказишда фойдаланамиз. Масалан, сиз агар сайтимизга кириб Мултимедиа саҳифасига кирсангиз, биз келаси сафар сизга шу соҳага таалуқли бошқа хизматларни ҳам айнан "cookie" лар ёрдамида етказишимиз мумкин бўлади. Мустақил ширкат Nielsen//Netratings биз учун ўқувчиларимизнинг статистик, шахсий бўлмаган маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланади. Бу йўлда ширкат "cookie"дан фойдаланади. Би-би-си бу каби йўлда олинган маълумотлардан ўз хизматларини ва саҳифаларини яхшилашда фойдаланади. Агар сиз Nielsen//Netratings ширкатининг "cookie" файлларидан воз кечмоқчи бўлсангиз ва ширкатнинг бундай маълумотларни олишини тақиқлашни истасангиз, бу ҳужжатнинг 7-бўлимига қаранг. Ширкатнинг bbcuzbek.com сайтига киришингизга доир маълумотлар тўплашидан батамом воз кечмоқчи бўлсангиз, "Opt-Out" бўлимидан фойдаланинг. Манзил: http://www.netratings.com/privacy.jsp?section=leg_scs.

3. "Cookie" нима дегани?

"Сookie" файлида оз сондаги маъмулотлар сақланади. Уларнинг сирасига улкан аноним аниқловчи ҳам киради. Мазкур аниқловчи компютер саҳифасидаги браузер орқали юборилади ва компютерингизнинг қаттиқ дискида сақланади. Агар браузерингизнинг мосланмаси бунга имкон берса, ҳар бир саҳифа "cookie" файлларини сизнинг компютерингизга юбориши мумкин. Шу билан бир вақтнинг ўзида, (маълумотларингизнинг махфийлигини сақлаш учун) браузерингиз бошқа саҳифаларга фақат уларнинг шахсий "cookie"ларига киришга имкон беради, холос. Улар бошқа сайтлар томонидан қолдирилган "cookie" файлларига кира олишмайди. Фойдаланувчилар кирган пайтда, кўплаб сайтлар "cookie" файлларини юборишади. Шу йўл билан веб-саҳифага кирганлар сонини аниқлаш имконияти бўлади.

Cookie файлларида сиз интернетдан асосан нима учун фойдаланишингизга оид маълумотлар сақланади. Фойдаланувчилар ўз компютерларини автоматик равишда "cookie" файлларини қабул қилиб, бироқ ҳар гал бошқа веб-саҳифа фойдаланувчининг қаттиқ дискига ўз "cookie"сини ёзишга уринган пайтда огоҳлантирувчи қилиб мослаштиришлари мумкин. Сўнгги вариант фойдаланувчиларга айрим шахсий хизматлар кўрсатилмаслигини англатади. Шу билан бирга, бу каби мосламани қабул қилган фойдаланувчиларга bbcuzbek.com веб саҳифасининг барча бўлимларига тўлиқ имконият берилмаслиги мумкин. Ҳар бир браузер ўзига хос. Шу сабабдан ҳам, браузерингизнинг "Ёрдам" амалиётидан фойдаланинг. Шунда "cookie" файлларидан қандай фойдаланишни ўрганиб оласиз.

Сиз компютерингизни "cookie" файлларини умуман қабул қилмайдиган қилиб созласангиз ҳам барибир bbcuzbek.com веб саҳифасига кираверасиз. Бироқ веб-сайт таклиф этаётган хизматлардан фойдалана олмайсиз. "Cookie" файллари ҳақида янада батафсил маълумот олмоқчи бўлсангиз, мана бу сайтга кириб кўринг:

www.aboutcookies.org.

4. Шахсий маълумотларингиздан фойдаланиш ва уларни сир сақлаш

Сиз bbcuzbek.com га ҳар қандай шахсий маълумотингизни тақдим этган пайтингизда(мисол учун, танловларда иштирок этиш ёки хабарномага обуна бўлиш учун) улардан қай тариқа фойдаланишимиз муайян қонунчилик асосида назорат этилади. Биз шахсий маълумотларни тўплар эканмиз, улардан қандай фойдаланмоқчи эканимиз борасида тушунтириш беришимиз шарт, деб кўрилади. Бундан ташқари, сиздан олинган маълумотларни бошқа бировга бериш ниятимиз борми-йўқлиги ҳақида ҳам айтишга масъулмиз. Тартиб-қоидаларга мувофиқ, сиз томонингиздан Би-би-сига берилган ҳар қандай маълумот фақат Би-би-си ва ширкат вакиллари, уларга хизмат кўрсатувчилар томонидан фойдаланилади. Фақат қонунчилик рухсат берган ёки талаб қилган тақдирдагина, шахсий маълумотларингиз ошкор этилади. Бундан ташқари, bbcuzbek.com веб-саҳифасида ҳақоратомуз, ноўрин ёки шубҳали тил қўлласангиз, бу каби хулқ-атворга чек қўйиш учун Би-би-си сиз ҳақингизда эга бўлган барча маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Кўрилажак чоралар доирасида Би-би-си сизнинг хулқ-атворингиз ҳақида учинчи томон, мисол учун, ишлаш жойингиз, мактабингиз, интернет-провайдерингиз ва ҳуқуқ-тартибот ходимларига ҳам хабар қилиши мумкин. Биз сиз ҳақингиздаги шахсий маълумотларни веб-саҳифамиз ва унда кўрсатилган хизматлардан қанча вақт фойдалансангиз, шунча пайтгача сақлаб турамиз. Биз кўрсатаётган хизматлар ниҳоясига етгач ёки bbcuzbek.com хизматларидан ортиқ фойдаланишни истамасангиз, уларни олиб ташлаймиз. Хавфсизлик нуқтаи-назаридан, Би-би-си ўз веб-сайтида қолдирилган маълумотларингизни яна 6 ой муддатгача сақлаб туриши мумкин. Расман қайддан ўтмаган, бироқ bbcuzbek.com нинг айрим хизматларидан фойдаланган фойдаланувчиларга оид маълумотлар эса, Би-би-си кўрсатилаётган ўша хизматнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш учун лозим бўлган вақтгача сақлаб туради. Биз 1998 йилда Британияда қабул қилинган ва шахсий маълумотларнинг ҳимоясини таъминловчи қонунга мувофиқ сизга оид маълумотларни тўлиқ хавфсизлигини таъминлашга масъулмиз. Агар bbcuzbek.com нинг саҳифаларидан бирида Би-би-си қолдирилган маълумотлардан "техник эҳтиёж" сабаб сиз билан боғланиш истагида эканига оид огоҳлик бўлса, Би-би-си сиз қайддан ўтганлари дохил ҳар қандай саволлар юзасидан сиз билан алоқага чиқиши мумкин. Мисол учун, биз сизга очарсўзингизни ёдлаб қолишни таклиф этиш ёки сиз танлаган хизмат профилактик сабаблар туфайли вақтинчалик имконли бўлмаслиги билан огоҳлантиришимиз мумкин. Биз сиз билан ўз хизматларимизни яхшилаш ва ўзгартириш ёки сайтимиз кўрсатиши мумкин бўлган бошқа хизматларга оид хабарлар мисолида сиз билан реклама мақсадларида боғланмаймиз. Лекин сиз бу каби хабарномаларга обуна бўлиш мақсадида bbcuzbek.com да қайддан ўтгунингизча ёки кейинроқ бунга рози бўлсангиз, бу истисно деб ҳисобланади.

5. Ўз шахсий маълумотини қўлга киритиш

Сиз Би-би-сида бўлган ўзингизнинг шахсингизга тааллуқли маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эгасиз. Шунингдек, ўзингиз ҳақингиздаги ҳар қандай нотўғри маълумотни тузатиш ҳуқуқи сизда бор(шахсий маълумотнинг бир нусхасини олиш 10 фунт стерлинг қийматида баҳоланади). Бу борадаги сўров билан қуйидаги манзилларга мурожаат этиш мумкин: Data Protection Officer, MC3 D1, Media Village, 201 Wood Lane, London, W12 7TQ (электронной почта манзили: dpa.officer@bbc.co.uk).

6. Ёши 16 дан кичик фойдаланувчилар

Агар сизнинг ёшингиз 16 дан кичик бўлса, ўзингиз ҳақингиздаги шахсий маълумотни Би-би-сига тақдим этишдан илгари ота-онангиз ёхуд боқувчингиз рухсатини олишингиз талаб этилади. Бундай рухсати бўлмаган фойдаланувчиларга қонун бўйича бирор бир маълумотни бизга бериши тақиқланади.

7. "Сookie" файлларини топиш ва бошқариш йўллари

Агар сиз Netscape 6.0 дастуридан фойдаланаётган бўлсангиз:

Компютер Менюсига бориб, Edit, ундан кейин Preferences бўлимига кирилади,

Advanced га босилади,

Cookies га босиш лозим.

Агар сиз Internet Explorer 6.0 дастуридан фойдаланаётган бўлсангиз:

Менюга кириб Tools қисмини очинг,

Сўнг Internet Options га киринг,

Privacy га босинг,

Custom Level ни танланг,

'Advanced' тугмасини босинг,

override automatic cookie handing опцияси тўғрисига чизиқча қўйинг,

Accept тугмасини босинг,

Block ёки Prompt for action га босинг.

Агар сиз Internet Explorer 5.0 ёки 5.5 дастуридан фойдаланаётган бўлсангиз: Менюда Tools га киринг,

Internet Options ни очинг,

Security га босинг,

Custom Level ни танланг,

У ерда олтинчи опцияни танлаш лозим,

"cookie" бўйича ўзгаришларни кўриш учун Accept, Disable ёки Prompt for action тугмаларини босиб, текшириб кўриш лозим.

Агар сизда Internet Explorer 4.0 дастури ўрнатилган бўлса,

Менюда View ни танланг,

Internet Options ни очинг,

Advanced тугмасига босинг,

Security опцияси тўғрисида ундов белгиси туширилган сариқ рангдаги суратни топинг ва "cookies" билан ишлаш бўйича таклиф этиладиган уч танловдан бирини танланг

Агар сиз Internet Explorer 3.0 дастуридан фойдаланаётган бўлсангиз:

View киринг,

У ерда Options га, ундан кейин Advanced га кириш лозим,

Компютерингиз "cookie"даги ёзувларни олиш мақсадидаги ҳаракатлар ҳақида сизни огоҳлантириши учун 'Warn before accepting cookies' тумасига босиб қўйиш керак.

Агар сиз Netscape Communicator 4.0 дастуридан фойдаланаётган бўлсангиз:

Менюда Edit бўлимига киринг,

У ерда Preferencesни очинг,

Сўнг Advanced га босинг,

'Cookies' бўлимида ўзингизга зарур опцияни танланг.

8. Сиз фойдаланаётган сайтлардан қай бири "cookie"лардан фойдаланишини билмоқчи бўлсангиз,

Агар сиз Netscape 6.0 дан фойдаланаётган бўлсангиз:

Менюда Edit бўлимини очасиз,

У ерда Preferences га кирасиз,

Сўнг Advanced га кирасиз,

У ерда 'View Cookies' тугмасига босасиз.

Агар сиз Internet Explorer 5.0 ёки 6.0 дастуридан фойдаланаётган бўлсангиз:

Менюда Toolsни очинг,

Internet Options ни очинг,

У ерда General га босинг,

Settings ни танланг,

View Files тугмасига босинг.

Агар сизда Internet Explorer 4.0 дастуридан фойдаланаётган бўлсангиз,

View ни танланг,

Сўнг Internet Optionsни очинг,

General ойнасига кириб,

У ерда Settings га босиш керак бўлади,

Сўнг View Files ни танланг.

Агар сизда Internet Explorer 3.0 дастуридан фойдаланаётган бўлсангиз,

View ни танланг,

Сўнг Internet Optionsни очинг,

Кейин Advanced ни танланг,

View Files тугмасига босинг.

Агар сиз Netscape Communicator 4.0 дастуридан фойдаланаётган бўлсангиз:

Бу дастур барча "cookie" файлларини бир йирик файл сифатида қаттиқ дискда сақлайди. Қайси сайтлар "cookie" файлларини компютерингизда қолдираётганини билиш учун "Cookies.txt" деб номланган файлни топишингиз лозим бўлади.

Ўингизнинг "cookie" кодингизни кўриш учун нима қилиш керак?

"cookie" файлини очиш учун унга босиш керак. У ерда сиз кичикроқ матн ва рақамларни кўрасиз. Бу рақамлар сизни таниб олиш имконини берадиган код ҳисобланади. Бу код сизнинг компютерингизга "cookie" файлини ёзиб қўйган серверда кўринади.

Би-би-сининг шахсий маълумот сиёсатига доир тўла манба билан инглиз тилида танишинг: http://www.bbc.co.uk/privacy.