Гулсара-опа йўқ ердан қандай бойиб кетди?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гулсара-опа йўқ ердан қандай бойхонимга айланди?

Гулсара-опа бир неча йил олдин банкдан қарз кўтариб, 2та туя ва 8та сигир сотиб олганди.

Ушбу видеолавҳани Би-би-си YouTube каналида ҳам томоша қилинг.

Бугун туялари сони 150тадан ошди. Ёнида яна юзлаб мол-йўқ ва йилқи ҳам қўшилиб, улкан ферма вужудга келди.

Совет даврида савдо соҳасида ишлаган Гулсара-опа, 1990-йиллар бошида ишсиз қолиб, қийналади.

Лекин таваккал қилиб қарз олади ва йўқ ердан чорвачиликни бошлайди.

Бугун опахон Чимкент атрофларидаги машҳур бойхонимлардан бирига саналади.

Ҳозир қўшимча ер олиб, чорваси учун ем етиштирмоқда. Сут маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

Келаси режаси - колбаса ишлаб чиқарувчи шахсий корхона очиш.

Шу асно унинг болалари, яқинлари ва ҳатто Ўзбекистондан келадиган муҳожирлар ҳам айни хўжаликда иш топишмоқда.

"Қозоғистонда ишбилармонлар учун банкдан имтиёзли қарз кўтариш ва ер олиш осонлиги ҳам бу ерда катта ўрин тутади" - дейди суҳбатдошимиз.

"Марказий Осий кундаликлари" туркумидан сўнгги лавҳамиз йўқ ердан бойиган қозоғистонлик Гулсара Сеитжанова ҳақида.

Ноябр ойида охирида эса "Марказий Осиёнинг талаш дарёлари" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Муаллифлар: Рустам Қобил, Оксана Вождаева ва Максим Ломакин.