Москвада ўзбек муҳожирлари овоз беришди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption Ўзбекистонликлар ватанда ижобий ўзгаришлар бўлишига умид қилишмоқда

Москвадаги мухбиримизга кўра, Россия пойтахтидаги Ўзбекистон элчихонасига келаётган муҳожирлар сони аввалги сайловларга нисбатан сезиларли даражада кўп.

Айрим ўзбекистонлик муҳожирлар Санкт Петербургдан сайлов учун келишганини айтишган.

Мухбиримиз суҳбатда бўлган аксарият ўзбекистонликлар ватанда ижобий ўзгаришлар бўлишига умид қилишмоқда.

Аммо кузатувчиларга кўра, ўзбекистонлик муҳожирлар орасида ҳужжатсиз истиқомат қилаётганлар ҳам талайгина ва улар учун сайловда овоз бериш имконсиздир.

Айрим тасдиқланмаган хабарларга кўра, Россия бўйлаб сайлов участкалари Москва ва Новосибирскда ташкил қилинган, холос.

Видеолавҳа BBC Uzbek YouTube каналида