Баҳор - зимистон устидан ғалаба
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Баҳорий тенгкунлик

Баҳор байрами тарихи илк тамаддун билан боғланади. Қадим замонларда одамлар қуёш ва ой ҳаракатларини яқиндан кузатишган. Улар табиатда кечадиган ўзгаришларнинг моҳиятини англашга уринишган.

Видеоларимизни BBC O'ZBEK Youtube каналида томоша қилинг.

Миллиардлаб йилдирки, ҳам ҳаёт ва ҳам ёруғлик манбаи Ер узра нур сочади.

Қарийб 8000 минг йил муқаддам овчилик қилиб ва ўт-ўланлар еб кун кўрувчи одамзод деҳқонга айланаркан, қадим цивилизацияларга тамал тоши қўйилганди.

Инсонлар қуёшга сиғинишган ва ундан қўрқишган.

Қуёшнинг фасллар ва инсон ҳаётига таъсири англашиларкан, унинг ҳаракати яқиндан кузатилган.

Аждодларимиз ҳар баҳорда такрор бўладиган ҳолатнинг аҳамиятини ўрганишган.

Ҳар баҳор айни бир вақтда қуёш экваторни кесиб ўтиб, тун билан кун тенг келади.

Шунда қорлар эрийди, дарёлар қайта мавж уради, дарахтлар куртак ёзиб, атроф яшилликларга бурканади ва табиат уйғонади!

Инсонлар баҳорнинг келишини зимистон устидан ғалаба рамзи сифатида нишонлашган.

Қишлоқ хўжалиги қуёш ва ойнинг ҳаракатларига қараб йўлга солинган.

Баҳорий тенгкунлик деҳқончилик, ер ҳайдашни бошлашга ишора деб кўрилган.

4000 йил олдин илк деҳқонлар ер ҳайдашган ва эгатларга уруғ қадаганлар, бу одат ҳамон сақланиб қолган.

Баҳор соғинчи урф-одатларда ифода топган.

Сув ҳаёт манбаи сифатида кўрилган.

Яшил майсалар бахтиёрлик ва янгиланиш рамзи бўлган.

Олов қувват, яхшилик ва покланишни ифодалаган.

Баҳор келишини тантана қилиш кўплаб халқлар маданияти бир қисмига айланган.

Қадим маъжусийлар байрами афсоналар ва диний ақидалар билан бойитилган.

Баҳор Янги йили ҳамон борлиқнинг қайта уйғониши ўлароқ нишонланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг