‘Албатта ғалаба қозонишади, мен уларга ишонаман’
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

‘Албатта ғалаба қозонишади, мен уларга ишонаман’

Бокс бўйича сўнгги Рио Ёзги Олимпиадаси кумуш медали совриндори Шаҳрам Гиясов Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида Осиё чемпионлиги учун ўз курашини бошлаган жамоадошларининг имкониятларини худди ана шундай баҳолади.

“Уларга авваламбор жуда ҳам катта омад тилаб қоламан. Уларнинг ҳаммаси (Осиё чемпионатига – таҳр.) жуда яхши тайёргарлик кўришди. Жангларига 100 фоиз даражада тайёр ва албатта, ғалаба қозонишади. Мен уларга ишонаман ва албатта бориб, далда бўлиб ўтираман”, - дейди Шаҳрам Гиясов: