Би-би-си радиодастурлари ҳақида

Би-би-си Ўзбек хизмати ҳар куни уч марта ҳаво тўлқинларини эгаллайди. Радиодастурларимизни ҳаво тўлқинлари ва интернетда қандай тинглаш ҳақида маълумотни мана бу ердан олишингиз мумкин.

Дараклар дастурининг илк сони Тошкент вақти билан кеч соат олтида ҳаво тўлқинларига узатилади. Унда Ўзбекистон, минтақа ва дунёнинг энг сўнгги янгиликлари билан бир қаторда, воқеалар таҳлилига доир суҳбатлар, маданий ва спорт мавзуларида лавҳалар ва сизнинг фикрларингизга ўрин берилади.

Afg’oniston vaqti bilan kech soat 18.30 da havo to’lqinlarini Afg’oniston uchun maxsus dasturimiz egallaydi. Har kuni yarim soat davomida sizning e’tiboringizga Afg’oniston, Markaziy Osiyo va dunyo evrilishlari haqida xabaru lavhalar havola etiladi.

Дараклар радиодастурининг иккинчи сони Тошкент вақти билан соат тўққизда ибтидо топади. Унда Ўзбекистон, минтақа ва дунёнинг энг сўнгги янгиликлари билан бир қаторда, воқеалар таҳлилига доир суҳбатлар, маданий ва спорт мавзуларида лавҳалар ва сизнинг фикрларингизга ўрин берилади.