BBCUZBEK.COM муштарийлари ва радиотингловчиларимиз диққатига

Image caption Энди веб-сайтимизда янгилик ва ахборот, видеолавҳалар ва суратлар кўпроқ жойга эга бўлади

Бугундан Би-би-си Ўзбек хизмати веб-саҳифасининг дизайни ўзгарди, энди Интернет сайтимиз ўқувчиларига мавзуларни тезда топа олишларига имконият яратдик, сайтимиз янада замонавий ташқи қиёфа касб этди, унда эълон қилинган мақола, видео, сурат ёки аудиони бошқалар билан бўлашиш йўлини янада осонлаштирдик, деган фикрдамиз.

Бизнинг лавҳаларимиз ва рукнларимиз ранг-баранглиги ҳамон олдингидек сақланиб қолди, фақат уларни янада ихчамроқ кўринишга келтиришга ва ўқувчига янада қулайроқ тақдим этишга қарор қилдик.

Энди веб-сайтимиздаги видеолавҳаларни томоша қилиш, аудиоларни тинглаш яна ҳам осонлаштирилди, тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган радио дастуримизни бемалол тинглаш мумкин ёки хоҳлаган киши ёзиб олинган радио дастурлар билан танишиши мумкин.

Янгиликлар нималардан иборат?

Ички ва ташқи кўриниш янгилангани: Аввал хабар қилганимиздек, янгилик ва ахборот, видеолавҳалар ва суратлар кўпроқ жойга эга бўлади. Ҳар бир материал четида куннинг асосий янгиликлари ҳамда ушбу мавзуга алоқадор материаллар ҳам кўриниб туради.

Аниқ белги: Турли-туман мазмунларни таснифлаш ҳамда уларни урғулашга кўпроқ эътибор қаратилди, бу эса саҳифадаги турли материалларни ажратиб олишни осонлаштириш мақсадини кўзлаган.

Мақола бети: Янгилик ва хабар саҳифаси ўзгарди, веб-сайт бош саҳифасидан материал ичига кирган муштарий шу ернинг ўзиданоқ бутун веб-сайтдаги энг асосий мазмунларни танлай олади. Ушбу мавзуга алоқадор линклар ва бошқа шаклдаги мазмунга уланишлар саҳифанинг ичкарисида ва қуйи қисмидан жой олади.

Видео: Веб-саҳифамиздаги видео экрани кенгайтирилди ва сифати яхшиланди. Аудио ва видеолавҳанинг саҳифасида янада кўпроқ аудио ва видео материаллар жойлаштирилади. Бундай шароитда кўпроқ видео томоша қилиш ёки аудио тинглаш истагида бўлган томошабиннинг сайтнинг бошқа бўлимларини қидиришига ҳожат қолмайди.

Вақт кўрсаткичи: Ҳар саҳифа бошида унинг эълон қилинган вақти аниқ кўрсатилади, бундан эса фойдаланувчи ушбу материал янги ёки эскилиги, сўнгги бор қачон янгиланинини билиб олади.

Бўлашиш: Ўрнатилган линклар орқали фойдаланувчилар ушбу янгилик ёки ахборотни Facebook, Twitter ҳамда Мой Мир сингари Интернет ижтимоий тармоқларида дўстлари билан қисқа фурсатда ва осонлик билан бўлаша оладилар.

BBCUZBEK.COMнинг янги дизайни ҳақидаги фикр-мулоҳазаларингизни "Биз билан боғланинг" бўлими орқали бизга йўлланг.