Таомиллар ва воқелик: Қирғизистондаги демократия қандай кўринишга эга?

Image caption Баъзи кузатувчиларга кўра, Қирғизистонда омманинг демократик жараёнларда иштирок этиш хоҳиши самимийдир.

Матбуот кўпда Марказий Осиё давлатларида мавжуд демократия таомилларини жирканч сиёсатларни яширишга қаратилган ҳаракатлардан ортиқ нарса эмас, дея тасвирлайди.

Бу каби "сохта демократиялар" феодал ва тоталитар режимлардан ҳам ёмонроқ, жамият "касалликларини" яширишга қаратилганлиги айтилади.

Баъзи Марказий Осий давлатларига нисбатан бу каби таснифларга мен қўшиламан.

Лекин Қирғизистон мисолига келсак, кўплар томонидан демократияни қўллаш ва қуриш томон самимий интилишларини очиб беришни хоҳлардим.

Демократия Қирғизистонда 1991 йили мустақиллик эълон қилинганидан бери расман тадбиқ этила бошлаган.

Лекин ба жараённинг мақсадларига эришиш йўлида баъзи эски қудрат тизимлари ва коррупция тўсиқ бўлди.

Демократия йўлидаги бу ортга чекинишлар 2005 йил март ойидаги "Лола инқилоби" даврига келиб авжига чиққанди.

"Лола инқилоби" Бишкекдаги баъзи алоҳида зўравонликлар ва талон-тарожларни назарга олмаганда асосан тинч йўлда амалга оширилди.

Ушбу инқилоб ва омма норозилиги натижасида президент Асқар Ақаев ва унинг ҳукумати қудратдан ағдарилди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Қирғизистонда сайловларга қизиқишнинг ўсиши сиёсий фаолликнинг кенгайиши сифатида кўрилмоқда.

"Лола инқилоби"дан сўнг 2005 йил июл ойида президентлик сайловлари ўтказилди. Мухолифат раҳбарларидан бири Курманбек Бакиев янги Президент этиб сайланди.

Лекин у ҳам 2007 йил апрелига келиб омманинг оиласи томонидан қудратнинг босиб олиниши ва коррупция ҳолларига норозилиги оқибатида қудартдан кетишга мажбур бўлди.

Референдум натижасида Роза Ўтинбоева президент бўлди. 2011 йил декабр ойида эса яна сайловлар ўтказилиб Алмазбек Атамбаев Президент этиб сайланди.

Қудратнинг тинч равишда ўзгариши

Марказий Осиёда Қирғизистон сиёсий раҳбарларнинг бир неча бор ўзгариши рўй берган ягона давлат.

Мен 2007 йилги сайловларни Булоқ қишлоғида кузатгандим.

Одамларнинг сайловлар ошкор ва қаллобликлардан холис бўлиши йўлидаги фаоллиги ва қўлловини кўриб, мен ҳайрон қолгандим.

Бунга эришиш учун жараённи кузатиш мақсадида тузилган комиссия таркибига маҳаллий аҳоли вакилларига киришлари ҳам талаб қилинди.

Лекин сайловлар даврида одамларнинг ҳиссиётлари таранг эди. Улар эрта тонгдан кечгача овоз бериш жараёнини тинмай кузатдилар.

Келгуси куни уларнинг номзоди парламентга сайланганини эшитганларидан сўнг бутун қишлоқ байрам қилди. Қўй сўйиб, номзоднинг муваффақиятига дуо қилишди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Қирғизистон қудратнинг тинч йўл билан алишиши рўй берган минтақадаги ягона давлат сифатида кўрилмоқда.

Лекин 2010 йилги иккинчи инқилоб даврида норозиликларда қатнашган Чинора опа ва Турат акаларнинг айтишларича, "президент Бакиевдан қутулиш вақти келганди". Чунки уларнинг айтишларича, "агар ундан халос бўлмасак, Ўзбекистон ва Қозоғистонгдаги каби ўз мамлакатимизда яшашдан ҳам қўрқиб қоламиз".

Одамлар халқ қудратини ва мамлакатларини қўлдан беришни истамаётганликлари аён эди.

Бир йил ўтиб, 2011 йилда мен Қирғизистон жанубидаги Ўшга тадқиқот ўтказиш учун бордим.

Автобусда кетар эканман, кутилаётган сайловлар олдидан йўловчилар мамлакатда юргизилаётган сиёсат ва сиёсатчиларнинг стратегиялари ҳақида тинмай баҳслашаётганликларига гувоҳ бўлдим.

Шаҳардаги ўзбек жамоаси вакиллари билан суҳбатлашган вақти ҳам сиёсат ҳақида жиддий ўйлаб, сайловларда фаол иштирок этиб жараёнларда иштирок этиш вақти келганлигини айтишди. Улар мамлакатни тўғри йўлга сола биладиган шахснинг раҳбар бўлишини исташарди.

Бу галги сайловлар даврида ҳам одамлар фаол ва кўтаринки руҳда эдилар. Улар муносиб шахсни сайлаш уларнинг коллектив бурчлари эканлигини ҳис этиб, сайловларда фаол овоз бердилар.

Халқ қудрати

Ўтган йили мен Норинлик бир аёл билан учрашдим. Унинг менга айтишича, опаси бир олий мақомли шахснинг отасига турмушга чиққан экан.

Бир куни ўша расмий маст ҳолда уйга келиб, "сен менга ўгайсан", деб бечора аёлни калтаклабди.

Бундан ташқари Нориндаги икки хонали квартирасини ўзининг номига хусусийлаштириб ҳам олибди.

Икки қўли синган аёл синглисининг олдига келган вақти бутун қишлоқ ўша зўравон расмийга қарши қўзғалибди.

Аёлнинг қариндошлари йиғилиб, расмийдан уйини қайтариб беришни талаб қила бошлашибди. Агар бундай қилмаса матбуот ва телевидениега олиб чиқиб, шарманда қилиш билан пўписа қилишибди.

Қудратли расмийнинг узр сўраб, квартирани қайтариб беришдан бошқа иложи қолмабди.

Бу аёлнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бутун қишлоқ амал қилишга тайёр эди.

Ана шу каби коллектив амаллар орқали Қирғизистонда одамлар ҳукумат ва қудратли шахсларни саволга тутмоқдалар, қарорлар қабул қилиш жараёнига таъсир кўрсатмоқдалар.

Қирғизистон охирги вақтларда турли норозиликлар кенг тарқалган ва сайловларда одамларнинг фаол иштироки билан танилди.

Кўринишича, одамлар ўз ирода ва фикрларини эркин изҳор қилишни ўргандилар.

Улар шунингдек ҳукумат уларнинг овозларига қулоқ тутаётгани ва талабларини қондиришига ҳам эришмоқдалар.

Бундан ташқари норозиликларда қатнашиб ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, мамлакат фуқаролари коллектив бирдамлик шаклини яратдилар.

Ана шу доирада халқ уларнинг ҳаётлари ва жамоалари учун муҳим бўлган қарорларнинг қабул қилиниш жараёнига таъсир кўрсатиш имконига эгалар.