Александр Волтерс: Қирғизистон ислоҳотларга тайёрми?

kyrgyz
Image caption Сайловлар натижасида таркиб топган коалиция ҳукуматининг боши жанжалдан чиқмади,бироқ бу ҳукумат тарқалиб ҳам кетмади.

Куни кеча Қирғизистоннинг янги бош вазири Омурбек Бабанов 100 кунлик лойиҳани эълон қилган.

Унинг ҳукумати иқтисодни тезроқ жонлаштириш ва жамиятдаги долзарб муаммоларни ҳал қилишни режалаштирган.

Сиёсий экспертлар бу лойиҳани ҳаётийлигини таъкидлашган.

Бироқ кўпчиликни шубҳалантираётган нарса, бу қадамни қўйишга сиёсий ирода етарли бўлармикан,деган ишончсизликдир.

Омма учун бу нарсаларнинг унча қизиғи йўқдек.

Апрел инқилобидан кейин ўтган икки йил ичида Қирғизистон халқининг катта қисми янги сиёсатдан ҳафсаласи пир бўлди.

Уларни на янги туғилаётган парламент, на сиёсатчиларнинг партиялари қизиқтира олди.

Бундай лоқайд муносабат ўтган йиллар ҳодисаларига аниқ баҳо беришни мураккаблаштиради.

Бир қарашда айтиш мумкинки, Қирғизистон сиёсий институтлари эски авторитар йўналишдан замонавий сиёсий мақсадлар сари қадам ташлагандек бўлди.

Лекин амалда на иқтисодий ва на ижтимоий ривожланиш сари силжиди.

2010 йил апрелида бўлиб ўтган қонли аксил-ҳукумат намойишлар ортидан президент Бакиев тузуми ағдарилганда, мен Бишкекда эдим.

Ўшанда гувоҳ бўлганим, Оқ уйни ва ҳукуматнинг собиқ қароргоҳини ишғол қилинишидан кейин менда шундай тасаввур пайдо бўлган эдики, Қирғизистон ҳақиқий инқилобий вазиятни бошдан кечираётган эди.

Борлиқ турфа ҳиссиётларга тўлиб-тошган эди.

Ноаниқ келажакдан хавотирлар янги ҳаётнинг бошланаётганидаги умидлар билан аралашган эди.

Собиқ раҳбарга нисбатан нафрат билан уни ағдариш муваффақиятли амалга ошганидан ғурурланиш ҳислари қўшилиб кетган эди.

Ҳамма ҳукуматни ағдариш пайтида ҳалок бўлган 87 инсонга қаттиқ қайғурган эди.

Image caption Қирғизистон 2010 йил апрелида ҳақиқий инқилобий вазиятни бошдан кечирган эди

Бу ҳиссиётларни билдириш эҳтиёжи ўшанда Оқ уй ва Ала-Тоо майдонини кичкина, лекин эркин сўзни айтишнинг инқилобий майдонига айлантирган эди.

Оқ уйни ўраб олган баланд девор ниҳоясиз қайғуларни тўкиб-соладиган , талабларни илгари сурган, бирдамликка чорлаган минбарга айланган эди.

Агар Тарих музейининг рўпарасидаги Эркинлик ҳайкалининг олдидан ўтилса , одамларнинг бир-бирлари билан фикр алмашаётганлари, " Spikers Corner" нинг қирғизча шаклини тузишга уринганларини кўриш мумкин эди.

Тез орада юрт ўрнатишди.

Унда қайғусини, таъзиясини билдирмоқчи бўлганлар учун ибодат қилиш имкони яратилган эди.

Мамлакатнинг янги раҳбарияти бу лабораториянинг фаолиятига аралашмасликни афзал кўриш билан унинг яшаб қолишига изн бердилар.

Бир неча ҳафталар мобайнида омманинг мухтор макони ўз-ўзича ривожланди. Бироқ жорий этилиши лозим бўлган институционал тартиб йўлга қўйилмади.

Бундай тартиб йўлга қўйилмаганининг фожеали оқибатлари Ўшдаги даҳшатли этник тўқнашувлар пайтида яққол кўзга ташланди.

Маълум муддатмобайнида Бишкекда инқилобий омил нимадир буткул янги нарсани ўйлаб топиш учун туртки берди.

Ўшанда мен шундай фикрга келдим: кўчалардаги лаборатория янги сиёсий тизим учун тажрибага айланиб бормоқда.

Мана шу сиёсий талотўпларнинг ичида Қирғизистон конституцияга ўзгартириш киритишга, бу ўзгариш эса мамлакатда парламент бошқарувига асос солишга хизмат қилди.

Яна бироз вақт ўтиб эса, 2010 йил октябрида Марказий Осиё илк бор ҳақиқий рақобатга асосланган сайловларнинг гувоҳи бўлди.

Бу сайловлар ҳақиқий тарғиботу-ташвиқот, телевизион дебатлар билан кечди.

Ҳар қанча ғайритабиий туюлмасин, ушбу сайловлар натижасида таркиб топган коалиция ҳукуматининг боши жанжалдан чиқмади,бироқ бу ҳукумат тарқалиб кетмади.

Орадан бир йил ўтганидан кейин эса президентлик бошқаруви тинч йўл билан Роза Ўтинбоевадан Алмазбек Атамбаевга ўтди.

Бабанов бошчилигидаги икки коалицион ҳукумат таркиб топди.

Тез орада барбод бўлади, деган башоратларга қарамасдан, мамлакатдаги янги сиёсий тартиб амал қилмоқда.

Тизимда кичик-кичик ислоҳотлар амалга ошириляпти, қудратдаги ваколатлар ўзгармоқда, масалан, фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳуқуқи президент ваколатидан қонун ишлаб чиқиш органи ихтиёрига ўтказилди.

2010 йил апрелидаги инқилобий омил эксприментлар давомийлигини таъминлаётгандек.

Мен бу ўзгариш ҳайратланарли, деган фикрдаман, бироқ, назаримда, буни Қирғизистон ичкариси ва ташқарисидаги кузатувчилар кўриб ўзларини кўрмаганликка олмоқдалар. Муваффақиятсизлик ҳақида қайта-қайта такрорланишига қарамасдан, янги сиёсий тартиб кучда қолмоқда.

У ўзини кичкина ўзгариш билан бироз ўнглаб олди.

Бу ўзгаришлар ҳозирги сиёсий қарордан яхшироқ имконни беролмайди.

Яқиндаги қишки энергетик кризис бунинг яққол аччиқ мисоли бўла олади.

Кундалик сиёсат ўша эски ўйин, фақат энди улар президент қароргоҳида эмас, парламентнинг атрофларида учрашишади.

Агар 2010 йилги инқилоб ўтмиш билан узилиш бўлган бўлса, сиёсий нуқтаи назардан қараганда албатта сиёсий маданият билан боғлиқ эмас.

Апрел инқилобидан икки йил ўтиб яхши ҳаёт ҳақидаги ваъдалар бажарилмай қолмоқда.

Кучли раҳбар, янги "лаборатория" сиёсий депсинишдан чиқишнинг йўли ҳисобланади.

Янги сиёсий тартиб эркинликни тиклади, фуқаролик жамиятига йўл очди.

Фақат шунга умид қилиш мумкинки, бу ижод ядроси ва ниҳоят сиёсий соҳага ҳам етиб бориб, унга туртки беролса.

Хулоса қилиб айтганда, Қирғизистоннинг келажаги сиёсатчиларга боғлиқ, ижодкор раҳбарнинг янги ғояларни эртанги куннинг муаммоларини яхшилашга ишлата олиш қобилиятига боғлиқ.

Бу мавзуда батафсилроқ