Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россиядаги июн қирғини жабрдийдалари кимга овоз беришди?

Қирғизистон жанубида 2010 йилда юз берган сўнгги қонли миллий низолар ортидан, Россияга қочиб бориб, Россия фуқаролигини олган ўзбеклар ҳам озмунча эмас.

Ўнлаб ўзбек хонадонлари бугун Самарадан тортиб, Свердловск, Хабаровсккача, яъни Россиянинг ҳар бурчагидан бошпана топишган.

Хўш, шароит тақозоси билан Россия фуқаролигини олган ўзбеклар президентлик сайловларида кимга овоз беришди?

Суҳбатдошимиз икки йилдирки Москвада истиқомат қилаётган ўшлик қочқинлардан бири.