'Мен ортга қайтишни истамайман...'

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Бугун Тожикистонда ислом дини ўрни ҳақидаги фикрлар асосан икки томонда... Бирида Иқлима Мирзаева каби ҳадиксираш ва қўрқув, иккинчисида эса Ислом хотин-қизларнинг бахти-саодати томон ягона йўл деб ҳисоблайдиганлар...

Иқлима Мирзаева Тожикистон Демократик Партияси собиқ аъзоси:

"Дин аёлларимизнинг шахсий ҳаётига, уларнинг фаолиятига ҳам дин жуда ёмон таъсир қилади, деб ўйлайман. Нимагаки, ҳозир мана ҳар хил ҳаракатлар бошланиб кетди. Шу динимизни ўзига қалқон қилиб, кўп ҳаракатлар аёлларимизни ҳам эркакларимизни ҳам йўлдан ураяпти. Мана шу динга, ҳар хил ҳаракатларга кирган эркакларимиз ҳисобидан аёлларимиз мажбурлар динга киришга. Бу нарса аёлларимизга мажбуран сингдириляпти деб айта оламан. Ўтган йил Душанбега борганимда, кўплаб аёлларни мажбур қилиб, ҳижобларга киргизишганини ўзим кўзим билан кўрдим..."

"Ота-боболаримиз вақтида биз озод-эркин яшашни орзу қилганмиз. Ҳозир яна орқага қайтишни ким хоҳлайди, қайси аёл хоҳлайди. Мисол учун, ўзим бўладиган бўлсам, ман хоҳламайман. Ким намоз ўқийдими, ким ҳажга борадими, ҳар ким ўзи учун қилади. Ман қўшним учун, сиз учун ёки болаларим учун қилиб бермайманку, ўзим учун қиламан. Лекин, динимизни қалқон қилиб, ўзларини диндор ҳисоблаб туриб, давлатимизнинг сиёсатини бузадиганлар кам деб ўйлайсизми?"

"Бизнинг давлатимиз Исломий давлат эмас, биринчидан, демократик ҳуқуқий давлат. Шундай бўлгандан кейин, ҳар қайси институт, ўқиш муассасаларини ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Ўша қоида-қонунга ҳамма одам амал қилишга мажбур"