Ислом дини ўрни ҳақидаги фикрлар асосан икки қутбда...

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Замира

"Мен рўмолим туфайли аттестатсиз қолдим. Лекин, ўқиш ниятларим бор эди. Аммо, аввал менга Оллоҳни фарзи керак, деб рўмолимни ташламадим".

Исмини айтишни истамаган ўқитувчи

"Мен бунга қизиқмайман. Унақани ҳеч ким хоҳламаса керак бугун. Ўзимиз зўрға паражидан озод бўлдик-ку, унақани ҳеч ким хоҳламаса керак ҳозирги замонда"

Хўжандлик аёл

"Ман сатр, яъни ҳижоб кийганни хоҳламайман. Чунки, айримлар ҳижоб кийишади, жуда ҳам бенур, чиройли кўринмайди. Ҳижобни киймасалар яхши, мен бундай ҳаёт тарзи тарафдори эмасман".

Гулноза

"Бу Оллоҳнинг фарзи, Оллоҳ буюрган. Мен ҳижобли аёллар кўпайишини хоҳлардим".

Сотувчи аёл

"Ман Совет даврида катта бўлганман. Ҳижоб ўрамаганман, лекин гап ҳижобда эмас, энг муҳими кўнглингиз тоза бўлса, муроса қила билсангиз бас. Ҳижоб инсон учун асосий нарса деб ўйламайман. Айрим ўранган қизларни биламан, жуда маҳмадона бўлишади. Динни ўзлари тушунган- тушунмаган ҳолда тарғиб қилишга уринишади. Аммо, ҳар ким нимаики қилса, ўзи учун қилади. Ибодат қилсангиз ҳам ўзингиз учун. Буни ҳаммага кўз-кўз қилишнинг ҳожати йўқ манимча".