BBC navigation

BBCUzbek форумларида иштирок этиш қоидалари

Сўнгги янгиланиш 8 август 2012 - 17:58 GMT

bbcuzbek.com форумлари

bbcuzbek.com нинг муайян форумларида иштирок этиш ёки унда ўз фикрингизни қолдириш истагингиз бўлса, у ҳолда bbcuzbek.com да қайддан ўтишингиз керак бўлади. Қайддан ўтиш жараёнининг бир қисми ўлароқ bbcuzbek.com га берилган ҳар қандай шахсий маълумот Би-би-си нинг "Махфийлик сиёсати" доирасида тўпланади, сақланади ва фойдаланилади.

Сиз bbcuzbek.com форумларида қуйида келтириб ўтилаётган Форум қоидалари асосий фойдаланишга рози бўлишингиз керак бўлади. Мазкур қоидалар Би-би-сига тегишли барча веб саҳифалар ва хизматларга тааллуқлидир. Ўз навбатида, сиз ўзингиз фойдаланаётган муайян веб саҳифанинг ички қонун-қоидалари билан ҳам танишиб чиқишингиз лозим, чунки уларда Форум қоидаларининг ички тартиблари бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас:

Изоҳ қолдириш ҳақида

Қолдирадиган изоҳингиз одоб доирасидан чиқмаган, дидли ва айни мавзуга мос бўлсин.

Ўз-ўзини бузғунчи, ҳақоратли мазмунда, ҳужумкор тутилишига йўл қўйилмайди: Ёзиб қолдириладиган изоҳ ёки шарҳ конструктив ва хушмуомала бўлиши шарт, пасткаш мазмунда ёки нотинчлик келтириб чиқариш мақсадини кўзламаган бўлиши лозим.

Қонунга зид, номақбул мазмундаги ёзувлар мумкин эмас: қонунга зид, бехавотирликка сабаб бўлувчи, обрў-эътиборни тўкадиган, суистеъмол этадиган, таҳдид уйғотувчи, зиён етказадиган, ахлоқсиз, ҳаддан зиёд очиқ шаҳвоний, жинсий ёки ирқий ҳақоратли ёки бошқа номақбул материаллар қабул қилинмайди.

Хушмуомала бўлинг: боиси bbcuzbek.com веб саҳифасидан турли ёшдаги инсонлар фойдаланишади.

Спамсимон ёки муҳокама мавзусига алоқаси йўқ материалларга йўл қўйилмайди: Биз бир хил ёки ўхшаш мазмундаги изоҳ-шарҳларнинг кўп марта тарқатилишига рухсат бермаймиз. Илтимос, ўзингизнинг изоҳ-шарҳингизни бир муҳокамадан бошқасига йўлламанг, ёки бир мавзуда муҳокама кетаётган форумга алоқаси йўқ материални жойлаштирманг.

Эълон ёки реклама мазмунидаги материаллар тақиқланади.

Олдиндан ошкор этилишига йўл қўйилмайди: Мисол учун ҳали телевидениеда намойиш этилмаган фильм сюжети мавжуд материал эълон қилинмайди.

Саҳифа ўзбек тилида бўлгани учун бошқа тилдаги изоҳ ёки шарҳлар ўчириб ташланади.

Бошқанинг номидан фойдаланиш мумкин эмас.

Тахаллус ёки фойдаланувчининг номи номаъқул (қўпол, ҳақоратли ва ҳоказо) бўлмаслиги шарт.

URL(Интернет саҳифалар манзил)ларига уланиш(линк)ларнинг эълон этилишига рухсат этилмайди. Агар сиз муҳокама мавзусига алоқадор Интернет саҳифасини билсангиз, форум модераторини бохабар этинг. Агар модератор мақсадга мувофиқ топса, у эълон қилиниши мумкин.

Шикоят тизимини суистеъмол қилишга рухсат этилмайди. Шикоят тизимини такрор-такрор суистеъмол қилаётган иштирокчи рўйхатдан ўчирилади.

Сиз Би-би-си форуми иштирокчиси сифатида:

Бир неча номларда форум иштирокчиларига халақит қилиш ёки бошқа фойдаланувчиларнинг ғашига тегилишига йўл қўйилмайди.

Барча иштирокчилардан ўзларининг ҳақиқий электрон почталари манзиллари билан рўйхатдан ўтишлари талаб этилади. Бу иштирокчига форум модерациясига тааллуқли электрон мактублар юбориб турилиши мумкин.

Агар кимдир бошқа бировнинг электрон почтаси билан ёхуд вақтинчалик электрон почта манзили билан рўйхатдан ўтса, бу иштирокчи огоҳлантиришсиз рўйхатдан ўчирилади. Агар кимдир мавжуд бўлмаган электрон почта манзилидан фойдаланаётганини аниқласак, биз бундай иштирокчидан ҳақиқий маълумот талаб қиламиз.

Би-би-си кимнингдир Прокси IP(Internet Protocol манзил)идан фойдаланиб, бир неча Би-би-си форуми иштирокчиси сифатида кўринишга уринаётган иштирокчи ёки бир мамлакатда туриб, ўзини бошқа мамлакатдан қилиб кўрсатаётган иштирокчини рўйхатдан ўчириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Хавфсизлик:

Биз сизга ўзингизга тегишли ёки бошқа бировники бўлган ҳар қандай маълумотлар(мисол учун, яшаш манзили, телефони ёки мобил телефони, э-мейл манзили ёки кимнидир таниб олишга имкон берадиган ҳар қандай маълумот)ни ошкор этмасликни маслаҳат берамиз. Бу ўзингизнинг ва бу ердаги хизматлардан фойдаланаётган ҳар бир инсон хавфсизлиги учун муҳимдир.

Ҳуқуқий талаблар:

Сиз bbcuzbek.com веб саҳифасига бирор бир шаклдаги туҳматона ва қонунга зид изоҳ-шарҳни юбориш ҳуқуқига эга эмассиз. Бу нарса ҳар қандай матн, сурат, видео ва/ёки аудио материалга тааллуқли. Ноқонуний амалларни бажариш ёки шу мақсаддаги хабарларни юбориш қатъий тақиқланади.

Сиз ўзингиз қолдирган изоҳ, мақола ва суратларга муаллифлик ҳуқуқига эгасиз. Бироқ шу билан бирга сиз қуйидаги шаклда Би-би-сига бу ҳуқуқларингизни беришга розилик берасиз. Сиз Би-би-си ёки учинчи шахснинг муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ, савдо белгисига тегишли ҳуқуқлари, касбий сирлари, шахсий ҳаётига тааллуқли ҳуқуқлари, шахс ва мулкий ҳуқуқларини бузиш, ноқонуний ўзлаштириш ва камситишга ҳаққингиз йўқ.

Агар сиз 16 ёшдан кичик бўлсангиз:

Би-би-си форумларида иштирок этишдан илгари ота-онангиз ёки сиз учун масъул шахсдан рухсат олишингиз талаб этилади.

Сиздан ўзингиз ёки бошқа бировга тегишли бирорта ҳам шахсий маълумотнинг(мисол учун, мактаб номи, телефон рақами, ё ўзингизнинг тўлиқ исм-шарифингиз, уй ёки электрон почтангиз манзили)ни ошкор этмаслик талаб қилинади.

Агар сиз форум қоидаларини бузсангиз:

Агар иштирокчи сифатида бу ерда тилга олинган талаб ва қоидаларни бузсангиз, сизга электрон мактуб юборилади ва нега сизнинг изоҳ ёки шарҳингиз рад этилгани ёхуд таҳрир қилингани хабари берилади.
Ушбу электрон мактубда қоидаларни бузишнинг давом эттирилиши сизнинг иштирокчи сифатида сизга нисбатан чора кўрилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш ҳам берилади.

Бу чора сиз юборган ҳар қандай изоҳ-шарҳ веб саҳифага қўйилишидан илгари текшириб кўрилиши, сизнинг би-би-си форуми иштирокчиси сифатида вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўчирилишингиз сингари амалларни кўзда тутиши мумкин.

Сиз Би-би-сининг ҳар қандай веб саҳифасига ҳақоратли ё номақбул изоҳ-шарҳ юборсангиз ёхуд тарқатсангиз ва Би-би-си бу каби ўз-ўзини тутишни жиддий ва/ё такрорланаётган деган қарорга келса, Би-би-си бундай ҳуқуқбузарликка чек қўйиш мақсадида ўзида мавжуд барча маълумотларни ишга солиши мумкин. Бу амаллар тегишли учинчи томонлар, мисол учун сизга иш берувчи, сизнинг мактабингиз ёхуд электрон почтангиз провайдерига ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот беришни ҳам назарда тутиши мумкин.

Би-би-си ҳар қандай изоҳ-шарҳни ўчириб ташлаш, ҳар қайси иштирокчига нисбатан ҳар қандай вақт, ҳар қандай сабаб билан чора кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Изоҳ-шарҳлар қандай модерация қилинади?

Изоҳ-шарҳларга уч хилда ёндашилади:

Премодерация муҳокамаси: Бундай форумда келган ҳар бир изоҳ аввал текширилиб кейин онлайн эълон қилинади.

Постмодерация муҳокамаси: Пайдо бўлган ҳар бир изоҳ-шарҳ дарҳол веб-сайт юзини кўради, ундан кейин текширилади.

Реактив модерация: Мабодо бирор шарҳ-изоҳ устидан шикоят келиб тушса, у текширилади. Бундай ёндашув фақат катталарга мўлжалланган блоглар учун амалга оширилади. Агар сиз реактив модерация қилинадиган форум ёхуд блогда "Форумдан фойдаланиш қоидалари"ни бузаяпти, деб ўйлаган изоҳ-шарҳни кўриб қолсангиз, "шарҳ устидан шикоят қилиш" тугмасини босиб, модераторни огоҳлантиринг!

Ҳар бир бўлим тепасида унинг премодерация, постмодерация қилинадиган ёки реактив модерациядаги бўлим эканини англатувчи ёзув бўлади. Биз сиздан реактив модерациядаги шарҳларнинг ҳаммасини ҳам модератор кўздан кечирмаслигини назарда тутишингизни сўраймиз. Муайян мавзу, муайян фойдаланувчи ёки бирор бир сўз-ибора устидан шикоят тушганидан кейин у модерациянинг бошқа бўлимига ўтқазилади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.