BBCUZBEK.COM янгилик ва ахбороти билан UZBEKNET.INFO орқали танишинг

Энди Би-би-си веб-сайтидаги ахборот, янгилик ва видео-фотолавҳалар билан https://uzbeknet.info саҳифаси воситасида танишиш мумкин.

BBCUZBEK.COM ni to'siqlarsiz o'qish uchun: https://uzbeknet.info

BBCUZBEK.COM сайтига қўйилган видео ва аудиоклиплар алоҳида файл сифатида бўлиши ёки бирор мақола ичида бўлиши мумкин.

Видеоклипларни томоша қилиш, аудиоклипларни тинглаш учун Интернет боғланиш тезлигининг энг камида 1 сонияда 56 кбит бўлиши талаб қилинади, аммо интернет учун махсус линия ё "бродбанд" линияси катта тезликни таъминлайди.

Мақолалар ичидаги аудио, видеоклипларни очиш учун компютерингиз браузерига Flash плеерини ўрнатиш талаб қилинади.

Бошқа аудио, видеофайлларни очиш учун сизга Real Player ёки Windows Media Playerни ўрнатиш лозим.

Flash Player ҳам, Real Player ҳам ва Windows Media Player ҳам текин дастурлар ҳисобланади. Би-би-си сайтидаги материаллар билан танишиш мақсадида бу дастурларни компютерингизга ўрнатиш пайтида бирор бир тўлов маълумотлари, хусусан, кредит карточкангиз рақамлари талаб қилинмайди.

Фақат бу дастурларни ўрнатиш чоғида Би-би-сига алоқаси бўлмаган шартларга рози бўлишингизни сўрашади. Бу шартларда сизга компютер дастурини тақдим этаётган компания сизга тегишли маълумотдан қандай мақсадда фойдаланмоқчи экани аниқ-таниқ ёзиб қўйилади.

Радио тўлқинларда

Би-би-си Ўзбек хизматининг дастурларини Тошкент вақти ҳар куни билан 18 дан 18.30 гача тинглаш мумкин.

Афғонистон учун махсус дастуримизни эса Кобул вақти билан 18.30 дан 19.00 гача тингланг.

Ўзбекистонда дастурларимизни 18.00 дан 19.00 га қадар 1251 ва 1188 ўрта тўлқинларда тинглай оласиз.

Минтақада мавжуд қисқа тўлқинлардан ташқари - Қозоғистон жанубида 1188 ўрта тўлқинларда тинглайсиз.

Тожикистон ва Ўзбекистонда, шунингдек, 1251 ўрта тўлқинларда ҳам тинглаш мумкин.

Тожикистонга қўшни Ўзбекистон вилоятларида ҳам Би-би-сининг ўзбек тилидаги эшиттиришларини 1251 ўрта тўлқинларда топасиз.

Ўзбек хизматининг Афғонистон учун махсус дастури FM тўлқинларида Мозори Шарифда 89, Шибирғонда 91, Майманада 92.1, Қундузда 88.1 МГЦ, шунингдек, 1251 ўрта тўлқинларда ҳаво мавжларига узатилади.