BBC navigation

Британия матбуотининг Twitter даги Гулнора Каримова суратларига "назари"

Сўнгги янгиланиш 23 ноябр 2012 - 15:30 GMT

Twitter микроблог тармоғида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг йога машқларини бажараётган вақти туширилган суратларини чоп этиши ортидан қатор британ рўзномалари бу ҳақда мақолалар чоп этишди.

"The Daily Telegraph" рўзномасидаги мақола "Диктаторнинг қизи йога машқлари билан мусулмонларни ғазабга солди", дея номланган.

"У Марказий Осиёнинг энг шафқатсиз диктаторининг қизи ва ўзи ҳам бизнес, мода ва мусиқа оламида шафқатсиз йўриғи билан танилгандир", дея бошланади мақола.

"Ҳозир эса у йога машқларини бажараётган вақти олинган суратларни оммага тақдим қилиб кўпларни ҳайратга солди".

Мақолада айтилишича, "Озодлик" радиоси баъзи мусулмонларнинг Гулнора Каримованинг кийган уст-боши ва йога машқларини бажараётган вақти турган позаларини номақбул кўришлари ҳақидаги фикрларини берган.

Лекин Twitter даги Каримова хонимнинг кўплаб мухлсилари унинг қайишқоқлиги ва ташқи кўринишига тасаннолар билдиришган.

"The Daily Telegraph" нинг тахмин қилишича ўзининг отаисдан қудратни қабул қилиб олишга тайрланаётган Гулнора Каримова омма ўнгида ўз имижини яхшилашга уринаётган бўлиши мумкин.

Гулнора Каримованинг йога машқлари назарига тушган яна бир британ рўзномаси "Daily Mail" дир.

"Daily Mail" нинг ҳам ёзишича, бу суратларни чоп этиш билан Гулнора Каримова ўз имижини яхшиламоқчи бўлган, лекин натижа аксинча бўлган.

"Сурталар қарама-қарши фикрларни уйғотди", деб ёзади рўзнома.

"Daily Mail" да чоп этилган мақола ўқувчиларнинг қизғин баҳсига сабаб бўлган. Мақоланинг Интернетдаги нусҳасида ўз фикрларини қолдиган ўқувчилардан баъзилари унинг 40 ёшида шу каби қайишқоқ эканлигига тасанно айтишган бўлса, бошқалари уни танқид қилгани учун энди баъзилар “ёғда қовурилишлари” билан огоҳлантирилганлар.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.