BBC navigation

Москва масжидлари мусулмонларни сиғдиролмай қолди

Сўнгги янгиланиш 17 феврал 2013 - 16:05 GMT

Медиа плейер

Москва масжидлари мусулмонларни сиғдиролмай қолди Видеолавҳа

Томоша қилишmp4

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Москвада мусулмонлар сони жадал ошиб, шаҳар масжидлари намозхонларни сиғдиролмай қолмоқда.

Ҳозир жума намозлари қор-ёмғир ва -30 даражали совуқда ҳам кўчаларда ўқилаётир.

Қофқоз ва Марказий Осиёдан келаётган муҳожирлар Россия пойтахтини Оврўпонинг йирик мусулмон шаҳрига айлантиришмоқда.

Бугун Москавада 2 миллиондан ортиқ мусулмон яшайди.

Бироқ шаҳар расмийлари янги масжидлар қуриш учун мусулмонларга ҳамон ижозат беришмаётир.

Ҳалол сомса ва манти аллақачон Москванинг оммабоп кўча таомларига айланган, руслар орасида атоқли одамлар Ислом динига киришмоқда.

Ирқчилик ҳужумлари охирги йиллари камайган, бироқ "Москва аллақачон Москваободга айланиб кетди" дея норозилик билдираётганлар ҳамон кўп.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.