Сузан Тиеме: 'Тақиқлар аёлларни аёлларни ҳижратдан тўхтатиб қололмайди'

Image caption Хорижда меҳнат қилаётган қирғизистонликларнинг 30 фоизи аёллар ташкил этади

Қирғизистон парламенти ота-оналар рухсатисиз 23 ёшга тўлмаган ёш аёлларни четга чиқармаслик масаласини ҳозирда муҳокама этмоқда. Бир қарашда ҳукуматнинг хорижда бўлган ўз фуқаролари ҳақида қайғуриши таҳсинга лойиқдек кўринади. Аммо, Непал сингари мамлакатлар тажрибаси аёлларнинг эркин ҳаракатланишини чеклаш бир тарафдан уларни таҳқирлаш бўлса, иккинчи тарафдан аёллар эксплуатациясини ёки улар билан савдо қилишни камайтира олмаганини кўрсатади.

Тақиқ атрофидаги баҳс-мунозаралар Россияда қирғиз аёлларининг (қирғиз эркаклари томонидан) жисмоний таҳқирланиши ортидан муҳожир аёлларни ҳимоя қилиш мақсадида бошланиб кетди. Тақиқни жорий этишни истаганларга кўра, янги қонун ёш, айниқса, тажрибасиз аёлларни жисмоний ва руҳий қийноқлардан ҳимоя қилади ва аёл савдосига чек қўяди. Бироқ, аёлларни таҳқирлаш ирқ, жинс, ижтимоий мақом ва ёшга асосланган бўлса, баъзи ҳукумат мулозимлари уларнинг ҳаракатланишини чеклаш билан бу таҳқирлашларни янада кучайтирмоқда.

Бу ҳолат зўравонлик учун зўравонлик қурбонининг ўзини айблаш уришига ўхшамаяптими?

Қирғизистон меҳнат муҳожирлари жўнатмалари ҳисобига кун кўрувчи дунёдаги илк ўн давлатдан биридир. Жўнатмалар Ялпи Ички Маҳсулотнинг - 27% ташкил этади. Мамлакат 5 миллион аҳолисининг тахминан 20% хорижда, асосан Россия ва Қозоғистонда, меҳнат қилади (аёллар 30%, эркаклар 70%). Муҳожирлик мамлакатга даромад келтиришнинг асосий йўли ҳисобланса-да, унга ундаётган бошқа оммиллар ҳам бор. Эрта турмушга чиқиш ва анъанавий меъёрлардан қочиш, янги саргузашт ва оиладан мустақил яшаш каби омиллар ҳам аёллар ва ҳам эркаклар орасида муҳожирлар сонининг ортишига хизмат қилмоқда. Шунинг учун ота ёки эрнинг ёзма рухсатини олиш патриархал тизимни ядана кучайтиради; усиз ҳам хорижга кетишни истаган ёки ҳаракат қилган аёллар эркакларга нисбатан ўз яқинларидан кўпроқ руҳий ва молиявий дастакка муҳтож бўладилар. Эксплуатация ва таҳқирланишлар каби хавф мавжуд эсада, муҳожирлик кўплаб аёллар ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади: аёллар оила ва жамият чекловларидан мустақилроқ бўлишади, мустақил даромад кўришади ва ҳоказолар.

Непал ҳукумати аёлларга четга чиқиш, хусусан Форс Кўрфази давлатларида уй хизматкори бўлишга изн бермайди. Инсон ҳуқуқлари ва ноҳукумат ташкилотлар фаоллари ушбу тақиқни бекор қилиш умидида Непал ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқдалар. Ушбу чекловлар нафақат аёлларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига, балки, қайси жинсда бўлишидан қатъи назар, хорижда ишлаш ҳуқуқини берувчи Непал қонун ва тартибларига ҳам зиддир. Унданда ёмони, аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш истаги амалда уларни ёрдамга янада муҳтожроқ қилган. Бундай чекловлар хорижда ишлашни истаган аёлларни янада хавфлироқ йўлларни танлашга мажбурламоқда.

Чекловлар ва уларнинг мудҳиш оқибатлари қонунни четлаб ўтиш йўлларини ўйлаб топаётган воситачилар ҳамёнини қаппайтирмоқда. Қонундаги ўзгаришлар ҳақида аҳолига оз маълумот берилаётгани воситачиларни ва ҳаттоки расмийларни аёлларни четга чиқариб юбориш эвазига пора олишга ундаётир. Бошқалардан қарздор бўлиб қолиш аёлларни (ва эркакларни) хорижда оғир ишларни қилишга ундаётган асосий омиллардан биридир. Ўртада чиқадиган қўшимча харажатлар эса улар эксплуатациясини янада кучайтирмоқда.

Меҳнат муҳожирлигига оид шарт-шароитлар яқин келажакда ўзгарадиганга ўхшамайди. Шундай экан аёллар эксплуатациясини бартараф этишнинг энг сермаҳсул усули уларнинг четга хавфсиз йўллар билан бориб келишини таъминлаш бўлиб қолмоқда. Агар аёллар хорижга қонуний йўллар билан чиқсалар, ҳукуматларга уларнинг ҳаракатланишини яхшироқ назорат қилиш ва оғир вазиятларни четлаб ўтиш ёки унумлироқ ёрдам бериш имкони пайдо бўлади. Эҳтимолий муҳожирлар, яъни қишлоқларда яшовчи малакасиз ёки оз малакали аёлларга тўғри маълумот беришни йўлга қўйишга катта эътибор қаратилиш лозим. Аёлларнинг хорижда таҳқирланишини олдини олиш учун ёрдам муассисалари (расмий ва ноҳукумат ташкилотлари) билан алоқа қуришнинг осон йўлларини топиш тақозо этилади. Ва ниҳоят, муҳожирлар орасида нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам хорижга чиқишга ҳақли эканликлари борасида тушунтириш ишлари кучайтирилиши керак.

Икки сўз билан айтганда: аёллар муҳожирлигига нисбатан тақиқлар ва чекловлар акс самара беради ва амалда аёлларнинг ҳуқуқини топтайди. Аёллар ҳам тенг муҳожирлик ҳуқуқларига эга бўлишлари, ва ҳукуматлар, донор ва ноҳукумат ташкилотлар барча учун муҳожирликни ҳам мамлакат ичкарисида ва ҳам хорижда хавфсиз амалга ошишини таъминлашлари лозим бўлади!

Муаллиф ҳақида:

Цюрих Университети Жуғрофия Департаменти етакчи тадқиқотчисидир.

У Марказий ва Жанубий Осиё ҳамда Швейцария муҳожирлик, меҳнат ва таълим соҳаларида изланишлар олиб боради.

Бу мавзуда батафсилроқ