"Овқат ея олмайман. Емак душманимга айланган"...

18 ёшли Бет овқат ея олмаслиги ва бунинг оқибатида руҳий тушкунликка учраганлиги туфайли касалхонага ётқизилганди.

"Менга кўплар "Макдоналдсдан овқат олиб егин, тузалиб кетасан", дейишарди. Биламан озиб кетгандим, лекин руҳан менга бир нарса овқат ейишимга тўсқинлик қиларди. Биласизми, бу ҳудди сенинг миянгга бошқа бир шахс ўрнашиб олган-у, борлиғингни, онгинги эгаллаб олганга ўхшайди. Сен ўзинг устингдан назоратни йўқотгансан, ўша миянгдаги шахс сенга эгалик қилади. "Овқат ейишинг мумкин эмас, фақат жисмоний тарбия қилгин!" , деб айтаверади", дея тасвирлайди ўз ҳолатини Бет.

Бет 14 ёшидан бери ана шу ҳолат билан курашиб яшайди.

"Бир куни холамникига меҳмонга боргандим. Овқатдан кейин қайт қилдим...Кейин холам менга шоколад таклиф қилганди, миямдаги кимдир " мутлақо ема" деяёгандек бўлди"...

Бетнинг бу ҳолати ўткирлашиб, бора-бора умуман уйда емакхонага кира олмайдиган даражага етди. Неча соатдан бери бирон нарса емаганини қайд қилиш учун кундалик тута бошлади.

Касалхонага ётқизилган вақти озиш учун даҳлиз бўйлаб тинмай ҳаракат қиларди. Иккитагина сабзини ейиш учун соатлаб вақт сарфларди.

Бетнинг овқат ея олмаслик касаллиги тиббиётда анорексия, дея юритилади.

"Бизларда ҳам очлик ҳисси бўлади, лекин биз бу ҳисни сезмасликка ўзимизни ўргатамиз. Овқат бизнинг душманимизга айланади", дейди Бет.

Касалхонада махсус назорат остида бўлишига қарамай Бет уч ойдан кейин ҳам овқат ейишни қайта бошлай олмади, шундан сўнг унга руҳий касаллик ташхисини қўйдилар.

Мавжуд қонун-қоидалар асосида уни махсус касалхонага ётқиздилар.

Ҳозирда Британия бўйлаб Бетникига ўхшаш руҳий ҳолатларга йўлиққан 500 минг ўсмир даъволанмоқда.

Махсус касалхонада олти ой ўтказганидан сўнг Бет уйга қайтди.

Унинг айтишича, руҳий муаммо билан шахснинг бир ўзи курашиши жуда мушкул. Шунинг учун тиббий ёрдамга мурожаат қилиш муҳим.

Бу каби ҳолатлар билан курашиш учун шифокорлар турли ёндошувларни қўллайдиар. Ҳар бир ҳолат индивидуал тарзда ўрганилиб, муолажа ҳам ана шу асосда белгиланади.

Баъзи мутахассилар охирги вақтларда руҳий ҳолатларни ўта тиббийлаштириш жараёни рўй бераётганлиги ва муккасидан кетишни келтириб чиқарувчи дори-дармонларнинг кенг қўлланишини танқид остига олмоқдалар.

Бу мавзуда батафсилроқ