UzWebistonдан хабарлар

Daily Mail: "Британия золим ҳукуматларга 12 миллиард долларга тенг қурол сотган"

Британияда чоп этиладиган Daily Mail рўзномасидаги мақолада айтилишича, инсон ҳуқуқларини поймол этувчи, дея кўрилган мамлакатларга Британия 12 миллиард доллардан кўпроққа тенг қурол-яроғ сотган. Бу ҳақда бугун чоп этилган ҳисоботда маълум қилинган. Ҳисоботда айтилишича, қурол яроғлар Эронда президент Маҳмуд Аҳмадинажод раҳбарлиги даврида, Зимбабведаги Роберт Мугабе ва Ўзбекистондаги Ислом Каримов ҳукуматларига сотилган.

Uznetwork янгиликлари

Facebookдаги Uznetwork саҳифаси жаҳон бўйлаб муваффақиятли ўзбеклар ва ўзбекистонликлар ҳақида маълумотларни чоп этишда давом этмоқда. Улардан бири Британияда "хотпэнтс" спорт билан шуғулланиш учун махсус шортиларини ишлаб чиқиб, савдоси билан шуғулланувчи ширкатнинг асосчиларидан бири Хуршид Файзуллаев борасида. Айтилишича, ширкат махсулотлари ҳозирда 100 дан ортиқ мамлакатда сотилмоқда. Ширкатда атиги 90 киши ишлайди.

Twitterда Dr. Sanjar G. Umarov@SanjarUmarov Ўзбекистонда пахта далаларида болалар ва каттларнинг мажбурий меҳнатлари ҳақидаги 15 июл куни чоп этилган янги ҳисобот ҳақида маълум қилган. #UZBEKISTAN http://www.cottoncampaign.org/reports/

@Nate Schenkk эса Ўзбекистон мухолифати раҳбарларидан Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан Чориев бундан 28 кун олдин ҳибсга олинганидан бери уни ҳеч ким кўрмаганлиги ҳақида "Freedom House" ташкилоти хабарини илова қилган.

"Freedom House" ташкилоти хабари бу ерда:

Бу мавзуда батафсилроқ