Лондон ажойиботлари: имтиҳондан пул топиш

Image caption Ҳайдаш имтиҳонлари пул топишнинг осон йўли

Машина ҳайдаш бўйича имтиҳонлар қонуний йўлда қонуний машина ҳайдамоқчи бўлган Британия яшовчилари учун мажбуриятдир, бироқ бу имтиҳонлар ташкил топган жиноят гуруҳлари учун пул топиш йўлига ҳам айланиши мумкин.

Имтиҳондан ўтишга кўзи етмаган баъзи инсонлар, ё-да ўзини уринтирмай ҳайдаш ҳуқуқига эга бўлмоқчилар имтиҳон тузумини алдаш йўлида юзлаб фунт тўлашга тайёрдирлар.

Булар нафақат амалий имтиҳонини, балки назарийсини ҳам пул эвазига бошқалар бўйнига юклашади.

Бир ғаройиб ҳолатда 30 ёшлар чамаси Гийом Де Вендринес деган одам 60 яшар номзоднинг ўрнига имтиҳон топширар экан, юзига актёрлар қўллайдиган ниқобни кийган.

Кейинчалик у қўлган олиниб ўз айбига иқрор бўлган ва Кройдон маҳкамаси тарафидан 1,500 фунтлик жарима тўлашга мажбурланган.

Баъзи имтиҳонлар инглизчани билмаган муштарийлар тарафидан ўз тилларида топширилганида, таржимонлар ҳам пул ишлаш учун имтиҳон жавобларини ўзлари тўқиб-чатиб беришади.

Ҳайдаш Стандартлари Агентлиги бу ҳолларни жиддий ўрганиб ҳозирги кунда 30 махсус терговчи ёллаган.

Буларнинг маълумотларига қараганда назарий имтиҳонни кимдир топшириб бериши учун баъзилар 800 фунтгача, амалий ҳайдаш имтиҳонидан ўтиб бериш учун эса 1600 фунтгача тўлашар экан.

Ташкил топган жиноий гуруҳлар буни осон пул топиш сифатида кўриб, токи ушлангунча 200дан 500га қадар синовлардан ўтиб беришар экан.