Лондон полицияси қўллайдиган техника эскириб қолган

  • 30 Август 2013
Image caption Лондон полицияси қўллайдиган техника эскириб қолган

Лондон полицияси қўллайдиган техника воситалари эскиргани туфайли пойтахтда жиноят даражаси юқорироқдир деб билдирган Лондон Анжумани ҳисоботи.

Бу ҳисоботга кўра шаҳар полицияси ходимлари ишга келишар экан, ҳудди "вақтни тескари кечиб ўтишга" мажбурдирлар.

Скотлэнд Ярднинг бюджети қисқартирилар экан, техника воситаларини янгилаб олиши катта муаммога айланади, деб билдирган бу ҳисобот.

Полициянинг ўзи эса ушбу ҳисоботни олқишлаган.

Ҳисобот маълумотларига қараганда "Полиция қўллаётган техник воситалари эски, унумсиз ва қимматдир. Полициянинг бу хусусда аниқ бир стратегияси йўқ".

"Полиция анча маблағни техник воситаларга сарфлайди, бироқ маблағнинг асосий қисми янги технологияларни киритишга эмас, балки эски воситаларни тузатишга сарфланади".

"Оқибатда полиция зобитлари ўз ишларининиг унумдорлигини оширишдан маҳрум бўлиб, жиноят даражаси Лондонда ўсиб бормоқда", - деб хулосалайди ҳисобот.

"Ҳозирги кунда планшет ва қўл телефонлари анча арзон, бироқ полиция зобити кўпинча оддий маълумотни қўлга киритиши учун полиция идорасига сим қоқиб ё рация билан боғланиб, бу маълумотни олади", - деб танбеҳ беради ҳисобот.

"Зобитлар ўз уйларида бу каби техника воситаларига эга, бироқ ишга келгач ҳудди "вақтни тескари кечиб ўтишга" мажбурдирлар.

Лондон полициясининг баёнотида айтилишича "Биз бу ҳисобот ва унинг йўриқларини олқишлаймиз".