Лондон ажойиботлари: қанот устида учиш

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

9 яшар икки қизалоқ учаётган аэропланнинг қанотларида юрабилган дунёда энг ёш қизлар номига сазовор бўлишди.

Бир-бирига холавачча бўлган Роуз Пауэлл ва Флейм Брювер Глостешир графлигида учган икки аэроплан қанотида тик туриб учиб боришган.

Улар ўз оилаларида бу каби амални бажарган учинчи насл вакилаларидир.

Аэропланлар эса уларнинг буваси - пилот Вик Норманга тегишли бўлган.

2009 йили Флеймнинг акаси Тайгер ҳам 8 ёшида аэроплан қанотида учган.

Роуз ва Флеймларнинг айтишича бу тажриба "бир умрга арзигуликдир".

"Аэроплан ердан узилганда роса қўрқинчли, лекин тепада роса зўр" - деган қизлардан бири.