Walkie-Talkie осмонўпари: машина эригач экранлар қўйилмоқда

Image caption Walkie-Talkie осмонўпари: машина эригач экранлар қўйилмоқда

Лондоннинг янги осмонўпар биноларидан бири 'Walkie-Talkie' қуёш нурини акс этттириб, остида турган "Ягуар" машинасининг баъзи қисмларини эритиб юборгани ҳақида хабар берган эдик.

Мартин Линдсей деган шаҳс ўзининг муҳташам автоуловини ўтган пайшанба куни Лондон Ситисининг Истчип кўчасида қолдириб кетгач, икки соат ичида бу машинанинг ён кўзгуси ҳамда бошқа қисмлари эриб кетган эди.

37 қаватли бу бино эгалари ундан кечирим сўраб, таъмир пулини ўташларини билдиришгач, махсус экранлар атрофдаги дўкону идоралар ойналарнинг ўнгига ўрнатилган.

Машина эриб кетганидан сўнг бир дўконда юз берган ёнғиннинг сабаблари ҳам Walkie-Talkie биносининг шиша сатҳига тўнкалган эди.

Осмонўпар ёнидаги сартарошхона эгасининг айтишича Walkie-Talkieдан тушган қуёш акси сартарошхона эшиги остига тушалган наматчани куйдириб, ундан тутун чиқа бошлаган.

Бу мавзедаги бир кафеда эса плитка бирданига чарс этиб ёрилиб кетган ва девордаги бўёқ уқалана бошлаган.

Маълум бўлишича осмонўпар бинонинг эгри шаклдаги ойналари заррабин каби қуёш нурларини кучайтириб акс эттирганидан бу муаммолар келиб чиққан.

Эндиликда бу муаммоларга узоқ муддатли ечим топиш учун иш оборилмоқда.