Лондоннинг икки университети биринчи ўнликда

Image caption Лондоннинг UCL университети биринчи ўнликда

Дунёнинг 27 минг иш берувчи идораси сўровига биноан Лондоннинг икки университети UCL (University College London) ва Imperial жаҳон университетларининг биринчи ўнлигидан жой олишган.

UCL университети бу жадвалда тўртинчи, Imperial университети эса бешинчи ўринни эгаллашган.

Рўйхатни АҚШнинг Массачусетс Технология институти бошқарган.

Иккинчи ўринда АҚШнинг Ҳарвард университети.

Ўтган йили биринчи ўринни эгаллаган Британиянинг Кембридж университети бу йил учинчи ўринга тушган.

Унинг асрлар давомидаги рақиби Оксфорд олтинчи ўринда.

Умуман олганда, рўйхат АҚШ университетлари устиворлигини кўрсатади.

Британия олий ўқув даргоҳларига келганда биринчи элликта дорилфунун орасида саккизтаси Британдир, юзликда эса 18 британ университети қайд этилган.

Биринчи ўнлик қуйидаги кўринишдадир.

1. Массачусетс Технология Институти

2. Ҳарвард

3. Кембридж

4. Лондон Коллеж университети

5. Империал

6. Оксфорд

7. Стэнфорд

8. Йейл

9. Чикаго

10. Калифорния Технология университети