Лондон ажойиботлари: футболчилар номи метро бекатларига

Image caption Лондон метросининг 367 бекатининг бари бу харитада футболчилар номи билан аталган.

Лондон метросида бирданига: "Кейинги бекат Бобби Чарлтон, ундан Дэвид Бекҳам бекатига ўтиш мумкин" - деган эълон янграб қолса борми!

Англия футбол уюшмаси ҳамда Лондон метрополитени ўзининг 150 йиллик байрамларини нишонлагани метронинг футболчилар номи билан аталган махсус харитасини чоп этишди.

Лондон метросининг 367 бекатининг бари бу харитада футболчилар номи билан аталган.

Масалан Уэмбли Парк бекати инглизларни жаҳон чемпиони қилган мураббий Альф Рамсей номини олган, Аптон Парк бекати Бобби Мур деб аталган, Лейтонстоун эса Бекҳам бекати деб номланган.

Бу харитада 14 хатнинг бари маълум маънога эгадир.

Дейлик Докланд хати урушдан аввал ўйнаган футболчиларга бағишланган, Виктория хати бекатлари эса аёл футболчилар номлари билан аталган.

Машҳур футболчи Майкл Оуэннинг айтишича: "Футбол уюшмаси ва Лондон метрополитенининг 150 йиллигини нишонлаш учун бу хаританинг чиқарилиши ажойиб ишдир! Мен ҳам Оксфорд Сёркус бекатига муяссар бўлишимдан беҳад хурсандман!"

Маълум бўлишича Англиянинг футбол уюшмаси 1863 йилнинг 26 октябрь куни Холборн метро бекати атрофида ташкил этилган.