Лондон ажойиботлари: бўлажак депутат жарима юзасидан ишидан ажраган

Image caption Жоси Чаннер йўл ва тўхтов қоидаларини бузганлиги учун 2000 фунт миқдорида жарималар тўплаган

Лейбористлар партияси аъзоси Жоси Чаннер йўл ва тўхтов қоидаларини бузганлиги учун 2000 фунт миқдорида жарималар тўплаган.

Бу жарималарни тўламаслик оқибатида у ўз депутатлик номзодлиги курашидан четлантирилган.

Жоси Чанер хонимлари бу жарималарни Лондоннинг Баркинг ва Дагенҳэм мавзеларида олган.

Қизиғи шуки, айни шу мавзеларда у машина тўхтови ва бекатлари бўйича назорат қўмитасининг аъзоси бўлган.

Ҳозирда у Бристол шаҳрида депутатлик мансаби учун курашаётган экан.

Жарималарни тўламаганлиги машмашаси ўртага чиққач, у ўзининг сайловолди кампаниясини тўхтатишга мажбур бўлган.

Жоси Чаннер ўз баёнотида бу ишдан ачинишини айтган.

У охирги уч йил давомида 10 марта жаримага йўлиққан экан.

Унинг сўзларига кўра у жарималар масаласини аввалроқ ечганман деб ўйлаган эмиш.

Баркинг ва Дагенҳэм мавзе кенгашлари бу жарималар ҳали ҳам тўланмаганлигини тасдиқлашган.