Лондон ажойиботлари: Букингэм саройи ҳовлисида футбол

  • 7 Октябр 2013
Image caption Бу ўйин Инглиз футбол уюшмасининг 150 йиллигига бағишланади.

Бу йил кечроқ Британия Қироличаси Елизавета Иккинчининг истеҳкоми Букингэм саройи ҳовлисида футбол ўйини уюштирилади.

Бу ўйин Инглиз футбол уюшмасининг 150 йиллигига бағишланади.

Иккита профессионал бўлмаган жамоанинг беллашув ташаббуси билан Кэмбридж графи, айни пайтда Футбол уюшмасининг Президенти Шаҳзода Уильям чиққан.

Шаҳзода бу ўйинга мезбон бўлиб, 150 кўнгилли қатнашувчиларга медаллар топширади.

Қиролича Елизавета Иккинчи бу ўйинга рухсат берган.

Уэмбли стадионининг мутахассиси Тони Стоун 16 гектар боғ ичида футбол майдони яратмоқда.

Вақти-вақти билан сарой ҳовлисида концертлару, ҳаттоки бокс мусобақалари юз бериб туради.

Кеkажак футбол ўйинида 1863 йили ташкил қилинган жамоалар орасида ягона сонда сақланиб қолган жамоа Фуқаро Хизмати Футбол Жамоасига қарши 1875 йили ташкил топган Политехник футбол жамоаси беллашади.