Би-би-си Ижодий Синовига марҳамат

Global Creative Challenge

Би-би-си Жаҳон Ҳизмати Ёшлар Ижодий Тармоғи (YCN) билан бирлашиб “Global Creative Challenge” - "Курравий Ижодий Синов" мусобақасини эълон этишмоқда. Ушбу янги ташаббус дунё бўйлаб ёш, ижодга мойил талантларни топиб, улар Би-би-си Жаҳон Хизматининг брэнди ё рамзини ўзларига мос равишда қай тарзда кўришларини билишга қаратилган.

Британиядан ташқари яшаган ҳар бир 18-34 ёшдаги йигит ва қизни бу синовга таклиф этамиз. Қиладиган ишингиз - ёшларни Би-би-си Жаҳон Хизматига жалб этиш бўйича реклама ва ё реклама кампаниясини яратишдир. Синов ғолиби £3,000 ютуққа эришади, иккинчи ўринга муносиб топилган икки қатнашчи эса ҳар бири £1,000 ютади.

СИНОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН МАНА БУНГА БОСИНГ

Эслатма:

Британияда яшаганлар бу мусобақада қатнашолмайди. Барча материаллар инглизча, ё-да ўз она тилингизда бўлса инглизча таржимаси билан бўлиши шарт.

Кўпроқ Шарт-Шароитлар учун бунга босинг

Мусобақанинг очилиши: 17 октябрь 2013

Ёпилиши: 2 December 2013