Лондон ажойиботлари: хайрияга бағишланган кўргазма

Image caption Хайрияга бағишланган кўргазма

Лондонда хайрия ишларининг 800 йиллигига бағишланган кўргазма Фаррингдон мавзесидаги Чартерхаусда очилмоқда.

Бу бинонинг ўзи ҳам хайрия пулларига қурилган экан ва бугунда у уйсизлар учун ётоқ сифатида ишлатилмоқда.

Кўргазмага қўйилган буюмлар орасида яҳудийларнинг ноғораси ҳам бор. Бу ноғорада бир пайтлар хайрия кимга берилиши нишонланган.

Бошқа буюмлар орасида 1920 йилларда чоп этилган плакатлар ҳам мавжуд. Булар Лондон касалхоналарига хайрия маблағ йиғишга ундаган.

Шаҳар хайрия ташкилотининг раҳбарларидан бири Дэвид Фарнсуортнинг айтишича: "Хайрия ишларини тарғибот этиб биз янги наслни ҳам хайрия ишларига жалб этмоқчимиз".

Кўргазма ўтаётган бинонинг бошқарувчиси Чарли Хобсон ҳам бу гапларга қўшилиб: "Мазкур бинонинг ўзи ҳам ҳозир қарияю уйсизларни ўз паноҳига олар экан, бу уйни 1611 йили қурган Томас Саттон тарафидан хайрия сифатида жамоага топширилган эди" - дейди.