Лондон ажойиботлари: велосипедчиларнинг ўлимига қарши

Image caption Лондон велосипедчиларнинг ўлимига қарши

Ўтган икки ҳафта ичида Лондонда олтита велосипедчи йўлда ҳалок бўлиши кетидан 2,500 йўл назорати бўйича полиция ходими "шошма-шошар" соатлар давомида энди Лондон кўчаларига чиқишади.

"Хавфсиз Йўл" амалиёти давомида шаҳар полицияси ходимлари 166 асосий чорраҳаларга жойлаштирилиб, йўл қоидаларини бузганларга жарима солишади.

Жумладан 25 ноябрь душанба куни 650 зобит 60-та нуқтани назорат этмоқда.

Бу йилнинг ўзида Лондонда 14 велосипедчи ҳалок бўлган.

Зобитларнинг нафақат велосипедчилар, балки пиёдаларга ҳам йўл қоидалари бўйича ёрдам бериши кутилмоқда.

Ушбу амалиёт Милод байрамларига қадар давом этади.

Ўтган ҳафта Лондон мэри Борис Жонсон қулоқчинларни тақиш "бало" эканлигини айтиб велосипедчилар уларни тақмаслиги ҳақида қарор қабул қилишини билдирган эди.

Бироқ Би-би-сининг Лондон транспорти бўйича мухбири Том Эдвардснинг айтишича полиция махсус дубулғаю, ярқироқ камзуллари кийишни тавсия этмоқдамиш.

Баъзилар "шошма-шошар" соатларда юк машиналар ҳаракатини тўхтатиш чақириғи билан чиқишган.

Лондон мэри Жонсон ҳам йўл хавфсизлигини яхшилаш учун 1 миллиард фунт маблағ сарфлашини билдирган.

Душанба кунинг ўзида, ўтган тўрт соат ичида зобитлар 70 юк машинасини тўхтатиб 15-тасига жарима солишган.

100-та велосипедчи ҳам тўхтатилиб огоҳлантирилган.