Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Осиёда бизнес: Қариганда эрмак бўлади, деб ўйлагандик...

Иви Сингх турмуш ўртоғи билан нафақага чиққан вақти ишбилармонга айланиб қолишини тасаввур ҳам қилмаганди.

Лекин Сингапрурдаги "Билливуд сабзавотлари" бизнеси ҳозирда улар учун айни шу нарсага айланиб қолган.

Фермерликдан бошланган иш ҳозирда таълим ва ошпазлик машғулотлари маркази, шунингдек, ресторандан иборат кўп қиррали бизнесдир.

Унинг нафақа йиллари ўзи орзу қилганидек ўтмаётган бўлса ҳам бошқа тенгқурларига ёрдам бериш илинжида қариялар уйини яратиш режасига ҳам эга.